Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

12 July, 2025, 03:12

Иқтисодиёт

Попда кўмир брикет ишлаб чиқарувчи завод ишга тушди

  • 15.Июля.2024
  • 750

Поп туманида йиллик 100 минг тонна кўмир брикет маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали очилиш маросими чинакам байрамона тус олди.

Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, бу каби лойиҳаларнинг аҳамияти ҳақида тўхталди. 

«Tashkent Trade Center» МЧЖ хорижий корхонасининг кўмир брикет ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга тегишли, йиллар давомида самарасиз қувватларда ишлаб келган кўмир брикет корхонаси «е-аукцион» оммавий савдо майдончалари орқали сотиб олиниб, ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди.

Корхона томонидан 150 нафар иш ўринлари ташкил этилди, йиллик 100,0 минг тонна кўмир брикет маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, туманнинг саноатдаги имкониятларини ва янги қувватларини 180,0 млрд. сўмга ўсишини таъминлайди.

Шу билан бирга, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, Европа давлатларига экспорт амалга қилиниши режалаштирилган.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь