Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 01:53

Иқтисодиёт

ПРЕЗИДЕНТ НАМАНГАНЛИК БИР ГУРУҲ ТАДБИРКОРЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

  • 20.Августа.2021
  • 939

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ тадбиркорларга миннатдорчилик билдириш тўғрисида фармойиш имзолади.

Унга кўра, «Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор», «Энг яхши солиқ тўловчи» ва «Энг яхши экспортёр» номига муносиб деб топилган 100 нафар тадбиркорларга президент номидан миннатдорчилик хатлари топширилди. Улар қаторида наманганлик қуйидаги ҳамюртларимиз ҳам президент эътирофига сазовор бўлишди. 

"Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор" сифатида:

Азизов Насим Нематович - Наманган вилоятидаги "Merrymed farm" МЧЖ раҳбари;
Камалитдинов Жобир Нуритдинович - Наманган вилоятидаги "Oqtosh tekstil" МЧЖ раҳбари;
Мамадалиев Хасан Маматвалиевич - Наманган вилоятидаги "Mega tekstil" МЧЖ раҳбари;
Саидов Абдукаюм Абдураимович - Наманган вилоятидаги "FT textile group" МЧЖ раҳбари;
Абдуллаев Нурали Юсуфалиевич - Наманган вилоятидаги "Nuran uz" МЧЖ раҳбари.

"Энг яхши солиқ тўловчи" сифатида:

Тудаков Алексей Павлович - Наманган вилоятидаги "Chortoq mineral water" МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари;
Дадабаев Қобил Касимбоевич - Наманган вилоятидаги "Art soft tex" МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари;
Умаров Бахтиёр Ганиевич - Наманган вилоятидаги "Istiqlol tekstil dizayn" МЧЖ раҳбари.

Ишбилармон ҳамюртимизни ушбу юксак эътироф билан чин қалбдан табриклаймиз!

Энг кўп ўқилганлар

Календарь