Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 01:45

Иқтисодиёт

СЕНАТ РАИСИ ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИДА БИР ҚАТОР ОБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

  • 03.Октября.2020
  • 991

2020 йил 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева 2020-2022 йилларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишиш мақсадида Наманган вилояти Тўрақурғон туманига ташриф буюрди.

Ташриф давомида бир қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишилиб, уларнинг муаммолари кўриб чиқилди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бугунги кунда туман аҳолиси 227,4 минг кишини ташкил этади. Жами оилалар сони 59,9 мингта, шундан камбағал оилалар сони 1271 та.

Сенат Раиси даставвал тумандаги «Дилрабо СДА» МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.

Мазкур текстиль корхонасида 700 та янги иш ўрни яратилган. Трикотаж маҳсулотлари асосан Россияга экспорт қилинади. Эндиликда эса АҚШга ҳам экспорт қилиш режалаштирилган. Яқинда Туркия ва Хитой давлатларидан 200 минг АҚШ долларлик янги ускуналар олиб келинди.

— Сенат Раиси корхонамизга келиб, иш жараёнимиз билан танишгани, таклифларимизга қулоқ тутгани бизга янада кўпроқ шижоат бағишлади, — деди «Дилрабо СДА» МЧЖ корхонаси раҳбари Маъсуда Содиқова. — Икки йил аввал вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу ҳудуддаги қаровсиз турган эски мактабнинг биноси ноль қиймат қилиб берилди. Кўриб турганингиздек, янги бинолар қурдик. Замонавий асбоб-ускуналар келтириб, фаолиятимизни кенгайтирдик. Ҳозирда ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш, ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашни мақсад қилдик.

Олий Мажлис юқори палатаси Раиси ушбу корхона фаолияти билан танишар экан кластерлик фаолиятини йўлга қўйиб, ўзида хом-ашёдан тортиб тайёр маҳсулотгача етиштириш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун эса барча шароит яратилиши, қўшимча ер ажратилиши билдирилди. Қолаверса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ишчиларнинг фарзандлари учун мактабгача таълим муассасаси қуриш ва унга етакчи мутахассисларни жалб қилиш борасида таклифлар илгари сурилди.

Навбатдаги манзил — Тўрақўрғон тумани «Исвахон» маҳалласи. Ушбу ҳудудда жойлашган россиялик инвесторлар томонидан ташкил этилган “RuNamtex” МЧЖ фаолияти ҳамда умумий қиймати тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига 1,5 млн. АҚШ доллари бўлган 2-босқич тўқув, тикув трикотаж лойиҳаси билан танишилди.

Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқаришга хорижий инвестицияларни жалб этишнинг ижобий томонлари кўп. Масалан, янгидан-янги технологиялар қўлланиладиган мазкур жараёнда маҳсулотлар тури ва ҳажми ортади, ўзаро ҳамкорлик туфайли мамлакатнинг экспорт салоҳияти тобора юксалиб боради. Муҳими, янги иш ўринлари яратилади. Фаолияти бошланганига бир неча ой бўлган “RuNamtex” МЧЖ хорижий корхонаси ҳозирнинг ўзида 100 нафарга яқин хотин-қизларни иш билан таъминлади. Истиқболда улар сони яна шунчага кўпайиши кўзда тутилган.

Айни пайтда 6 хил ўлчамда замонавий тўшак ёпқичлари, 3 ўлчамда сочиқ ва 8 турда «футболка»лар ишлаб чиқарилаётган мазкур корхонада Хитойдан келтирилган юқори самарали дастгоҳлар ўрнатилган. Маҳсулотларнинг барчаси эса экспортга чиқарилмоқда.

Сенат Раиси мазкур корхонада фаолият юритаётганларнинг иш жаарёни, яратилган шароит ва турмуш тарзи билан қизиқди ҳамда суҳбат қурди.

Тўрақўрғон туман, «Оқтош» МФЙда жойлашган «Оқтош текстиль» МЧЖ – Сенат Раисининг навбатдаги ташриф манзили бўлди.

«Оқтош текстиль» МЧЖ томонидан сочиқ тўқиш ва тикув цехни ва корхонанинг 2-босқич лойиҳаси ҳамда қурилиш жараёни ва ускуна сотиб олиш учун 4,5 млн. АҚШ доллари кредит маблағлари ажратиш масаласи кўриб чиқилди.

Ўз фаолиятини 2013 йилда бошлаган ушбу муассасада ҳозирда 400 нафар киши меҳнат қилади. Маҳсулотлар 100 фоиз экспортга йўналтирилган. Шу жумладан, жорий йилнинг ўтган 9 ойида 4,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Экспортлар асосан Россия, Полша, Украина давлатларига амалга оширилади. Ушбу янги лойиҳа рўёбга чиқарилиши натижасида қўшимча 1200 та янги иш ўрни яратилиши назарда тутилган.

Ускуна сотиб олиш учун 4,5 млн. АҚШ доллари кредит маблағлари ажратиш масаласи қўйилган. Сенат Раиси ушбу муаммони ўрганиб чиқиб, ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатма берди.

Сенат Раиси Т.Нарбаеванинг Наманган вилоятига ташрифи давом этмоқда.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь