Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

05 May, 2024, 06:12

Иқтисодиёт

Шавкат Абдураззоқов инвесторлар билан мулоқот қилди

  • 14.Июля.2022
  • 552

Давлатобод туманидаги Юксалиш кичик саноат зонасида  вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг тадбиркор ва чет эл инвесторлари билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур қабулда 100 нафарга яқин тадбиркор, шаҳар ва туманлар ҳоким ўринбосарлари, мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари  қатнашди. 

Мулоқот аввалида олдинги учрашувларда қўйилган вазифалар ижросига тўхталиниб, мурожаатлар, муаммоли масалалар қай даража ҳал этилганлиги муҳокама қилинди.

Мурожаатлар асосан тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит ажратиш, ижара масалалари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари қуриш  бўйича  юзасидан бўлди. Масалаларни ҳал этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Эслатиб ўтамиз:  ҳафтанинг  ҳар чоршанба куни нафақат вилоятимизда, балки шаҳар ва туманларда ҳам  ҳокимларнинг тадбиркорлар билан учрашув кунлари  сифатида  белгиланган.

Бу каби учрашувлар тадбиркорларимиз фаолиятини ривожлантирибгина қолмай, бюрократик тўсқинликларга ҳам  барҳам бериши шубҳасиз.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь