Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 09:27

Иқтисодиёт

Солиқ юки камайтирилади

  • 27.Сентября.2022
  • 611

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги “Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги  Фармонига кўра, тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш кўзда тутилган.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги «Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш объектларига (фойдаланилмаётган объектлар) ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби (таъсирчан солиқ механизми) бекор қилинди.

Фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди. Солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилди.

Бир ой муддатда 2022 йил 1 июлдан мазкур Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ суммаларини келгуси тўловлар ҳисобига белгиланган тартибда тегишли объект мулкдорларига қайтарилиши таъминланадиган бўлди. Икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш белгиланди.

К. БАКИЕВ,

Наманган туманлараро маъмурий суди девонхона мудири.

Б. ХУСАНБОЕВ,

Наманган туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь