Қисқа сатрларда

МАМЛАКАТИМИЗДА ЎЗБЕК ТИЛИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТИЛ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

СУБСИДИЯ КИМЛАРГА АЖРАТИЛАДИ? 

АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

ҚИММАТФУРУШ УНФУРУШЛАР ЁКИ СЕРОБЧИЛИГУ ТАҚЧИЛЛИКДАГИ НАЙРАНГЛАР

21 October, 2020, 08:08

Иқтисодиёт

ТАДБИРКОРЛАРГА ОРТИҚЧА ҚҚС СУММАСИ ҚАЙТАРИЛДИ

  • 19.Сентября.2020
  • 93

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб илк маротаба тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш механизми амалга киритилди. Уларга хизмат кўрсатиш 1 сентябрдан бошлаб, ҳудудий солиқ бошқармаларига ўтказилди. Қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставкани қўллаш натижасида вужудга келган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш муддати 15 кундан 7 кунга қисқартирилди. 

Олдин бу ишни шаҳар ва туман давлат солиқ инспекциялари кўриб чиқарди. Солиқ тўловчиларнинг маълум тоифаларига нисбатан солиқ маъмуриятчилигини манзилли тартибда юритилиши самарали экани исботланди. Бунда ҳудудий давлат солиқ бошқармаларда қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги бўлимлари ташкил этилди.

Қайд этиш керакки, ҳозирга қадар Наманган вилоят давлат солиқ бошқармасида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида 5 минг 884 та солиқ тўловчилар рўйхатга олинган.

Янги тартиб бўйича солиқ бошқармаси томонидан жорий йилнинг август-сентябрь ойларида 18 та солиқ тўловчига 14,9 миллиард сўм ортиқча қўшилган қиймат солиғи суммаси қайтарилди. Бугунги кунда яна 5 та тадбиркорлик субъектларига 8,2 миллиард сўм маблағларни қайтариш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Вилоят давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан Наманган шаҳридаги “Fabrika Nashe” МЧЖнинг 851,0 миллион сўмлик, “Group Impex Textile” МЧЖнинг 830,0 миллион сўмлик ҚҚС суммасини қайтариш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Шундан сўнг, ушбу корхоналарга ҳосил бўлган ортиқча ҚҚС суммаларини уларнинг аризаларига асосан қайтарилиб, уларнинг бизнесини ривожлантиришга янада кенг имкониятлар яратилди.

Санжарбек НАЗАРОВ,
Наманган вилоят давлат Солиқ бошқармаси “ҚҚСМ” бўлими бошлиғи ўринбосари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь