Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 03:35

Иқтисодиёт

Учқўрғон ариқларидаги ҳар қандай сув беҳуда оқмаслиги керак – Шавкатжон Абдураззоқов

  • 19.Февраля.2024
  • 415

Учқўрғон – экологик жиҳатдан балиқчилик учун жуда қулай имкониятларга эга туманлардан. Ҳудуддан Норин дарёси ҳамда водийдаги энг йирик бешта канал бошланиб, анча масофада оқиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Хитой тажрибасидан келиб чиққан ҳолда аҳоли хонадонларида балиқчиликни ривожлантириш оммалашмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳи «Соҳил» ҳамда «Ёғду» маҳалласида бўлиб, айни йўналишдаги ишлар билан танишди.

– Учқўрғон ариқларидаги ҳар қандай сув беҳуда оқмаслиги керак. Чунки, бу ерда балиқчиликни ривожлантириш учун катта имкониятлар бор. Ундан оқилона фойдаланиш – аҳоли учун ҳам, туман иқтисоди учун манфаатли, – деди вилоят раҳбари.

Таъкидлаш жоиз, вилоят раҳбарининг топшириғига биноан ҳозирда ҳар икки маҳаллада 10 тадан хонадонда тажриба синов тариқасида балиқ етиштирилмоқда. Бу йил ушбу рақамлар янада ортиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокими «Соҳил» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи 450 метр масофадаги ички ариқда аҳоли томонидан ноёб турдаги форель балиғини парваришлаш лойиҳаси билан танишиб, уни янада такомиллаштириш учун ўз таклифларини берди.

Учқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь