Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 10:09

Иқтисодиёт

Қўшни давлатлар билан халқаро ҳамкорликлар

  • 14.Июня.2023
  • 224

Ўзбекистон ва Туркманистон Республикалари ўртасида  рақамли TIR дастури бўйича дастлабки  халқаро ташувларга старт берилди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постида икки давлат мутасадди ташкилотлари ўртасида  ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Унда товарларни келиб чиқиш мамлакатидан белгиланган давлатга божхона назоратидан шаффоф, ўзаро тан олинган тартибларга мувофиқ, муҳрланган юк бўлимларида ташиш имконини берувчи жаҳон миқёсида уйғунлаштирилган божхона транзит тизими ҳисобланган қоғоз шаклидаги TIR (Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси)ни бугунги кун талабларига мослаштириш мақсадида электрон дастур сифатида қайта ишлаб амалиётга жорий этилганлигининг аҳамияти борасидаги фикрлар муҳокама этилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, эндиликда қоғоз чекловларидан холи бўлган мазкур тизим божхона чегарасидан юк ташиш чоғида икки давлат ўртасидаги расмийлаштирув жараёнини аниқ ва қисқа вақт оралиғида амалга ошириш имконини беради.

Шунингдек, бугунги кунга қадар Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистонда жорий этилган TIRни рақамлаштириш лойиҳаси эндиликда Туркманистонда ҳам амалиётга жорий этилиши Марказий Осиё мамлакатлари учун халқаро юк ташув жараёнида қоғозсиз тартибни қўллашда муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш жоизки,  рақамли TIR дастури Халқаро автомобиль транспорт иттифоқи, Халқаро автомобиль ташувчилар уюшмаси (AIRC UZ), Туркий давлатлар ташкилоти ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотлари (GIZ)  билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Қудратилло Юсупов, 
“Наманган аэропорти” чегара божхона  пости катта инспектори,  капитан.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь