Қисқа сатрларда

Давлатободдаги 670 хонадон томорқаси сув билан таъминланади

Наманган Бенилюкс мамлакатлари учун янги сайёҳлик маскани бўлади

40 йиллик муаммо ҳал этилмоқда – Қодирободдаги томорқаларга ҳам энди сув боради!

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

«Навбаҳор» янги таркиб билан мавсумга шай

17 March, 2025, 08:43

Иқтисодиёт

«Яшил макон резиденцияси»: Давлатободда янги мажмуа қурилмоқда

  • 17.Августа.2024
  • 664

Наманган  шаҳрининг меъморий қиёфаси янада яхшиланаётгани баробарида  замонавий ишбилармонлик маркази ва турар-жойлар мажмуаси  барпо этилмоқда.

Давлатобод туманида 1203 гектар  майдонда қад ростлаётган  Янги Наманган шаҳарчаси шулардан биридир. Бу ерда бош режадаги 14 та лотда, жами 36 та ер участкаси аукционда сотилган.

Маҳаллий тадбиркорлар томонидан 2 гектарда амалга оширилаётган «Яшил макон резиденцияси» мажмуаси қурилишига рамзий старт бериш маросими ўтказилди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ва нуронийлар, фаол жамоатчилик  ҳамда ОАВ вакиллари  иштирок этди.

Бу ерда меҳмонхоналар, ресторанлар, Хитойнинг BYD компаниясида ишлаб чиқарилган автомобиллари сотуви офиси ва 9, 12, 21 қаватли уй, савдо ҳамда хизмат кўрсатувчи объектларни қуриш режалаштирилган. 

Айни пайтда «CASTLE TOWN» МЧЖ томонидан тўртта 9 қаватли, иккита 12 қаватли, иккита 21 қаватли бинолар қуриш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Бунинг натижасида 363 миллиард сўмдан ортиқ инвестиция ўзлаштирилиб, 702 та оила уй-жой билан таъминланади. 

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш, фаровонлигини ошириш, уларни замонавий уй-жойлар билан таъминлаш масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналиши этиб белгиланган, – деди  вилоят раҳбари Ш. Абдураззоқов. – Соҳага бозор тамойиллари жорий қилингани натижасида юзлаб хусусий буюртмачи компаниялар шаклланди. Йиғма темир-бетонли кўп қаватли уйлар қурувчи йирик кластерлар пайдо бўлди. Тадбиркорларга шароит яратилгани туфайли цемент, газоблок, кафел, керамогранит ишлаб чиқариш кўпайиб, уларнинг нархи анча арзонлашди.

Муҳиддин МАҒЗУМОВ.

Ойбек  НАРЗУЛЛАЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь