Қисқа сатрларда

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

Наманганда 64-Халқаро «Гуллар фестивали» тантанали якунланди

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

15 July, 2025, 05:11

Иқтисодиёт

Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун иш стажи муҳимми ёки иш ҳақи?

  • 02.Февраля.2025
  • 505

Аввало айтиб ўтиш жоизки, пенсия миқдори иш стажига ҳам, иш ҳақига ҳам боғлиқ ҳисобланади.

Пенсияга чиқиш учун иш стажи етарли, лекин иш ҳақи кам бўлган тақдирда ҳам пенсия миқдори юқори чиқмаслиги мумкин. Аксинча иш ҳақи юқори, лекин иш стажи кам бўлса, бундай ҳолатда ҳам пенсия миқдори кам чиқиши эҳтимоли бор. 

Эслатиб ўтамиз, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи инобатга олинади.

Шунинг учун, фуқароларимиздан иш стажи ва иш ҳақларига эътиборлироқ бўлишлари маслаҳат берилади. 

Пенсияни режалаштириш молиявий режалаштиришнинг асосий жиҳати ҳисобланади. Бу фуқароларга нафақат кексаликда молиявий ёрдам беради, балки келажакка ишонч бағишлайди.

Жавлонбек АБДУЛБОҚИЕВ Анваржон ўғли,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими фуқароларга хизмат кўрсатиш шўъбаси бош мутахассиси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь