Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 02:39

Иқтисодиёт

ЖОРИЙ ЙИЛДА «ОБОД ҚИШЛОҚ» ВА «ОБОД МАҲАЛЛА» ДАСТУРЛАРИ АСОСИДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

  • 24.Марта.2021
  • 1079

22 март куни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Вилоят кенгаши раиси Шавкат Абдураззоқов олиб борган сессияда 2021 йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари асосида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султонов, вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Мусаев батафсил маълумот берди.

Қайд этилдики, 2021 йилда вилоятимиз шаҳар ва туманларида 669 та қишлоқ ва 78 та маҳалланинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жами 2 трлн. 333,8 млрд. сўмлик ишлар бажарилади. Жумладан, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 22 та қишлоқ ва 4 та маҳалла танлаб олинди. Бундан ташқари, ҳудудларни баҳолаш натижаларига кўра, барча туман ва шаҳарлар бўйича 10 та оғир қишлоқ (маҳалла) аниқланди.
Юқоридагиларга асосан, ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини яратиш, қишлоқлар (маҳаллалар)нинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жорий йилда қуйидаги ишлар амалга оширилади: 
- 486 та қишлоқ ва маҳаллада жами 954,3 км. ички йўллар таъмирланади. Натижада, вилоятдаги 15 фоиз ички йўлларнинг аҳволи яхшиланади;  
- ичимлик суви таъминотини ва оқава сув тармоқларини яхшилаш  бўйича 97 та қишлоқ ва маҳаллада жами 830,9 км. тармоқ ҳамда 79 та иншоот қурилиб, реконструкция қилинади. Бу билан 248 600 нафар аҳоли (55 200 та оила)нинг ичимлик суви таъминоти яхшиланишига эришилади. Шунингдек, йил якунига қадар марказлашган ичимлик суви етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда ижтимоий буюртма ва хусусий шериклик лойиҳалари ишга туширилади; 
- 108 та қишлоқ ва маҳаллада жами 223,6 км. ирригация тармоғи ҳамда 14 та суғориш қудуғида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 4 минг 500 гектар майдонни суғоришдаги муаммолар ечим топади; 
- электр таъминотини яхшилаш  бўйича жами 1126,4 км. электр тармоғи тортилади ва алмаштирилади, 300 та трансформатор ўрнатилади ва алмаштирилади, 32 000 та таянч устуни ҳолати яхшиланиб, 386 та қишлоқ ва маҳалладаги 235 минг кишилик аҳолига электр энергияси барқарор етказиб бериш имкониятлари яратилади.

Газ таъминоти тизимида  жами 18,4 км. газ тармоғи ҳамда 74 та газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш, аҳолига 645 та газ баллони етказиб бериш орқали 77 та қишлоқ ва маҳалла аҳолисининг (115 400 нафар) газ таъминотини яхшилаш кўзда тутилган. 
Алоқа ва ахборотлаштириш тизимида 348 км. алоқа тармоғини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 38 та қишлоқ ва маҳалла аҳолиси (120 500 нафар) сифатли алоқа ва интернет хизматлари билан қамраб олинади.
Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш доирасида 201 та қишлоқ ва маҳаллада 219 та боғча, 149 та қишлоқ ва маҳаллада 264 та мактаб, 63 та қишлоқ ва маҳаллада 72 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади. 
Маҳалла ва маданият объектларини ривожлантириш бўйича 101 та маҳалла биноси, 15 та маҳалла гузарида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилади. 
Транспорт ва чиқиндилар билан ишлаш инфратузилмасини яхшилаш доирасида 42 та автобекат қурилиб, таъмирланади, 13 та янги жамоат транспорти йўналиши йўлга қўйилади, 26 та қишлоқ ва маҳалладаги 10 та чиқиндихона яхшиланиб, жойларга 75 та янги турдаги модул, контейнер ва урналар ўрнатилади.

Ҳудудларни ободонлаштириш доирасида 34 та қишлоқ ва маҳаллада жами 1332,2 км. пиёдалар йўлакчаси қурилади ва таъмирланади, 127 та кўчада тунги ёритиш тизими яхшиланади ҳамда жойларда жами 21415 туп дарахт экилади. 
Туман марказлари ва шаҳарларнинг архитектура қиёфасини яхшилаш борасида 37,2 км. пиёдалар йўлакчаси, 37,2 км. велосипед йўлаклари, 37,2 км. ирригация тармоғида қурилиш-таъмилаш ишлари бажарилади, 39 500 туп дарахт ва гул кўчатлари экилади. 
Аҳолини оммавий спортга жалб қилиш бўйича 355 та қишлоқ ва маҳаллада жами 395 та спорт майдончаси («ворк-аут») ва 7 та болалар ўйин майдончаси ташкил этилиб, 360 200 нафар аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилади.
Уй-жой фондини ривожлантириш бўйича 25 та қишлоқ ва маҳаллада жами 3551 та якка тартибдаги ва 103 та кўп квартирали уй-жой таъмирланади, 440 та якка тартибдаги янги уй-жой қурилади. Натижада, 36 500 нафар аҳолининг уй-жой шароити яхшиланади.

Ҳудуддаги 4 та «Туризм қишлоғи» ҳамда 7 та «Туризм маҳалласи» инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 37 км. йўл таъмирланиб, 30,3 км. ичимлик суви тармоғи қурилиб, реконструкция қилинади.
Савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа бозор инфратузилмасини яхшилаш доирасида 45 та савдо мажмуаси, 35 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 13 та кичик турдаги ишлаб чиқариш ва 26 та бошқа объект барпо этилади ва таъмирланиб, янги иш ўринлари ҳисобига 678 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.
Бундан ташқари, жорий йилда ҳудудда «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида камида 39 000 та субъектга 850 млрд. сўм кредит ажратилади. 
Ҳудуддаги 72 та кичик саноат зонаси фаолиятини ривожлантириш  доирасида 142,3 км. йўл, 177,2 км. ичимлик суви ва оқова сув, 80,3 км. табиий газ ва 185,2 км. электр инфратузилмасини яратиш орқали умумий қиймати 3835,3 млрд. сўмлик 879 та лойиҳа амалга оширилиб, 42 643 та иш ўрни ташкил этилади.
Умуман олганда, жорий йил 1 октябрга қадар 2 333,8 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланади, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида танлаб олинган қишлоқ ва маҳаллаларда «Темир дафтар»га киритилган 146 та оиладан 146 таси, «Аёллар дафтари»даги 1263 нафар аёлдан 1263 нафари, «Ёшлар дафтари»даги 1808 нафар ёшлардан 1808 нафари доимий даромад манбалари билан таъминланади ва ушбу дафтарлардан чиқарилади.

Кун тартибидаги асосий масала бўйича музокарада «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ бош директори Жаҳонгир Риззаев, вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Акрамжон Ҳамдамов ўз тизимларида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ахборот бердилар.
Маърузачи ва музокарада чиққанлар депутатларнинг масала юзасидан саволларига батафсил жавоб бердилар.
Сессияда ташкилий ҳамда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши ҳузурида «Халқпарвар» жамоатчилик кенгаши комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги масалалар ҳам кўрилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь