Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

04 June, 2025, 09:55

Маданият

Ахсикент ҳақида тарихий фильм яратилади

  • 28.Июня.2024
  • 818

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ахсикент шаҳрида тарихий материалларни тиклаш, кўҳна шаҳристонда йирик сайёҳлик мажмуаси барпо этиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бир пайтнинг ўзида қадим шаҳар, Қорахоний хоқонлар тамаддунига, Умаршайх Мирзо ва Бобур Мирзолар билан боғлиқ кинофильм яратишга қўл урилган.

Яратилажак фильмда асосий ролларни турк ижодкорлари ижро этади. Ўзбек киноактёрларига ҳам роль ажратилади. Яқинда Туркиянинг «Эртуғрул» сериалида Кая Алп ролини ўйнаган Гокан Оскай Наманганга келди. У билан сценарий, суратга олиш жараёнлари ҳақида суҳбатлашилди.

— Бу фильмни суратга олиш унча мураккаб бўлмайди, — дейди турк актёри. — Динимиз, урф-одат, анъаналаримиз ўхшаш. Ўзбек ҳамкасбларимиз билан кўҳна Ахсикент ҳақида кўришга арзигулик кино олишга ҳаракат қиламиз.

Маълумот ўрнида, Наманган вилояти ҳокимлиги буюртмаси билан яратиладиган тарихий ҳужжатли фильмни 2026 йилда экранга чиқариш режалаштирилган.

Қудратилла Нажмиддинов,
«Халқ сўзи».

Энг кўп ўқилганлар

Календарь