ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 38277
15 July, 2025, 11:11
Ахсикентда XI қазув объектида 2025 йил 6 июль кунги қазув жараёнида археологлар нодир хазинага дуч келишди.
10х15 метрли режали қазув тадқиқотлари давомида унинг қуйи қатламидан эрамизнинг I-II асрларига оид бўлган кўзача бутун ҳолатда топилди. Бу идишда табобатга оид суюқликлар сақлангани айтилмоқда.
Симоб портловчи хусусиятга эга махсус модда бўлиб, бундан 1000 йил олдин Ахсикентда ундан саноат ва ҳарбий мақсадда фойдаланишган.
Шунингдек, ушбу периметрнинг юқори қатламларидан XI-XII асрга тегишли илмий фаолиятга оид нодир ашёлар – симоб кўзача, сиёҳдон, кимёвий моддалар ва геологик рудаларни ажратувчи устахона (лаборатория) қолдиқлари аниқланди.
Шу билан бирга, аҳоли ижтимоий ҳаётида фойдаланган минг йиллик мурғоби, карвонда олиб юриладиган сув идиш – фляга, нозик дид билан ишланган нақшинкор ўйинчоқлар, бешик сирли туваклари, турли хил мис ва бронза тангалар ҳамда металл буюмлар топилди.
Шу мавсумда 4 та йирик муҳандислик қурилмаси ва 4000 га яқин турли нодир артефактлар топилди.
Медиа Департамент
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти