Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

04 May, 2024, 05:07

Маданият

Бу йил «Гуллар фестивали»ни қирқ кун ўтказиш мақсад қилинмоқда – Шавкатжон Абдураззоқов

  • 07.Февраля.2024
  • 324

Наманган 63-халқаро «Гуллар фестивали»га тайёрланмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов 63-халқаро «Гуллар фестивали»га тайёргарлик кўриш ва юксак савияда ўтказиш бўйича тақдимот билан танишди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов кун тартибидаги масала юзасидан 3 босқични қамраб олган режалар ҳақида ахборот берди.

Вилоят раҳбари анъанага айланган «Автопарад»ни ташкил этиш, фестивал доирасида маданият ва истироҳат масканлари ҳамда тадбир ўтадиган асосий кўчалар, хиёбонларни безатишда таклиф этилаётган ландшафт дизайнлари, шунингдек, маданий-маърифий тадбирлар режасини атрофлича муҳокама қилиб, камчиликларни кўрсатиб ўтди.

«Бу йил халқаро «Гуллар фестивали»ни қирқ кун ўтказиш мақсад қилинмоқда ва ҳар йилгидан ўзига хос, бетакрор ва мафтункор тадбир бўлиши учун бутун чораларни кўришимиз, ҳозирдан пухта тайёрланишимиз керак», – деди вилоят раҳбари.

Мулоқот давомида фестивални янада кўтаринки ўтказиш учун янги таклифлар, турли соҳалар вакилларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Вилоят ҳокими ҳар бир йўналиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь