Қисқа сатрларда

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

19 April, 2024, 10:12

Маданият

Фаол ижодкорлар эътироф этилди

  • 30.Августа.2022
  • 621

Давлатобод туманидаги «Янги Ўзбекистон-ёшлар зиё маскани» ахборот кутубхонасида «Энг улуғ, энг азиз» вилоят кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Анъанага кўра, фаол ижодкорлар ўртасидаги вилоят танловининг бу галги саралаш босқичи олдингиларига нисбатан ғоят кўтаринкилик билан  ташкил этилди. Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 27 июндаги «Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросига изчил киришилди.

Жумладан, «Наманган ҳақиқати» ва «Наманганская правда» газеталари таҳририятлари ҳамда вилоят телерадиокомпанияси биноларида амалга оширилаётган мукаммал таъмир ишлари, Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг вилоят бўлими учун 30 миллион сўмлик замонавий идора жиҳозлари ажратилгани, қолаверса, «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловини доимгидек олтита эмас, етти йўналишда ўтказилаётгани бунга ёрқин мисолдир.

Танловда юзга яқин ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, тасвирий ва кино санъати вакиллари, фото ва дизайн усталари томонидан еттита йўналиш бўйича тақдим қилинган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» бош ғоясидан келиб чиққан, давлат дастурлари ижроси, мамлакатимизда сўнгги йиллардаги ислоҳотлар моҳиятини, халқимизнинг миллий қадрият ва урф-одатларини ўзида мужассам этган 500га яқин ижодий иш кўриб чиқилди.

Соҳанинг тажрибали мутахассислари, моҳир экспертлардан жамланган ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир йўналишда тақдим қилинган ижодий ишларни пухта ўрганилган ҳолда, улардан 21 тасини фахрли ўринларга, 14 нафар иштирокчи эса рағбатлантирувчи мукофотга лойиқ кўрилди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари номинациясида «Тараққиёт мезони» газетаси мухбири Манзура Отақўзиева, Журналистларнинг публицистик мақолалари жамланган китоблари номинацияси бўйича  «Ҳаёт ва ҳақиқат» мақолалар тўплами учун «Мингбулоқ» газетаси муҳаррири Қосимжон Акбаров, интернет журналистикаси бўйича Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилояти бўйича шарҳловчиси Оқилхон Дадабоев, телерадио ижодкорларнинг материаллари номинациясида вилоят телерадиокомпанияси махсус мухбири Адиба Умарова, адабиёт йўналиши бўйича «Довон» романи учун Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиб Исоқжон Нишонов, тасвирий санъат, фото ва дизайн асарлари йўналишида мураббий-рассом Муҳаммадсоли Аҳмедов, кино санъати асарлари йўналиши бўйича продюсерлик ишлари учун «Бахт медиа» студияси директори Шавкат Қозоқов ғолибликни қўлга киритишди.

Тадбир якунида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов, Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Носиржон Деҳқонов «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширишди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь