Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

02 June, 2025, 03:52

Маданият

Халқаро Гуллар фестивали ниҳоясига етди: ғолиблар муносиб тақдирланди

  • 05.Июня.2022
  • 973

Ўн беш кун давом этган 61-Халқаро Гуллар фестивали «Афсоналар водийси» боғининг амфитеатрида ташкил этилган катта шоу дастури билан ниҳоясига етди. 
Фестивалда нафосатдан баҳраманд бўлиш учун икки миллиондан зиёд гул шайдолари, шу жумладан дунёнинг ўттиздан зиёд мамлакатидан ўн минглаб сайёҳлар ташриф буюрди. 

Анъанавий Халқаро Гуллар фестивалида Учқўрғон тумани ҳокимлиги ҳокимликлар ўртасида, Марказий банк вилоят бош бошқармаси ташкилотлар ва бошқармалар орасида энг яхши ландшафт дизайн, Наманган вилояти ҳокимлиги «Автопарадда энг яхши гулга безатилган автомашина», профессионал гулчи Жавлонбек Мусаев «Энг яхши дизайнер гулчи» номинациялари бўйича ғолиб сифатида эътироф этилиб, «Жентра» автомашиналари билан мукофотланди.

Шунингдек, Ҳакимжон Паттоев  «Энг яхши қадимий гулчи сулола давомчиси», Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси «Энг яхши гул композицияси», Қобилжон Мўйдинов «Энг яхши гулчилик мактабининг гулчиси», Нуриддиновлар оиласи «Энг кўп гул етиштирган гулчи», ногиронлиги бор Баҳромжон Шарифжонов «Гуллар фестивали гул автопарадида фаол иштирок этган кун қаҳрамони» номинацияларида ғолиб деб топилиб  20, 15 ва 10 миллион сўмлик пул мукофотлари тақдирландилар.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райҳон Ғаниева, Алишер Файз, эстрада хонандалари Ҳамдам Собиров, Ойбек ва Нигора ҳамда вилоят санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури фестиваль якунига янада кўтаринкилик бағишлади.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь