Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

02 June, 2025, 02:57

Маданият

«ИФОРГА ЧЎМИЛГАН ШАҲАР» — НАМАНГАНДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН ЗАМБИЯЛИК ҚИЗ ВА ПОКИСТОНЛИК АКА-УКАЛАР ҲАЙРАТДА

  • 28.Мая.2021
  • 1002

Наманганда ўтказилаётган 60-Халқаро гуллар фестивали жаҳоннинг 31 давлатидан келган ОАВ мухбирлари, телевидение ва интернет нашрлари томонидан дунё бўйлаб ёритилмоқда. Айни пайтда нафосат байрами тадбирларини ўз кўзи билан кўриш учун сайилга ташриф буюраётган хорижликлар сафи ҳам ортмоқда. Замбия Республикаси фуқароси Миллимо Мундияни Бобур номли маданият ва истироҳат боғидаги кўргазмаларни мароқ билан томоша қилаётган паллада учратдик.

— Ўтган йилдан буён Наманган муҳандислик-технология институти магистратурасида таҳсил оляпман, — дейди М. Мундия. – Бу шаҳар, энг аввало, гулу гулзорлари билан кишини ўзига ром этади. Ҳозиргача кўча ва хиёбонлардаги яшил манзаралардан завқланиб келган бўлсам, минглаб инсонларни ўзига чорлаган фестиваль ҳайратимни оширди. Бунча гулларни қандай ўтқазиб улгуришди экан. Ҳар бири ўзига хос кўриниш, мазмунга эга композициялар. Сон-саноқсиз чечаклар ифорига чўмилган шаҳар. Экзотика! Бетакрор кўринишларни суратга тушириб, Ватанимдаги яқинларим, дўсту дугоналаримга ҳам юборяпман. Ҳаммаси ҳайратда.

Аник ва Раҳик Таҳирлар ҳам НамМТИда ўқишади. Ака-ука талаба маҳаллий курсдошлари билан гул сайлига келишни канда қилишгани йўқ. Суҳбат чоғида она шаҳарлари — Лаҳорда ҳам гулларга ҳавас билан қарашлари, бироқ, Намангандаги сингари экофестивални биринчи бор кўраётганлари, таассуротлари бир оламлигидан сўзлашади.

Анъанавий байрамга келиб, Наманганнинг гулчилик санъатига қойил қолаётган хорижликларнинг қимматли қадриятга айланган анжуманимизга бераётган холис баҳосини эшитганингда янаям қувониб кетасан, киши.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, 
«Халқ сўзи».

Энг кўп ўқилганлар

Календарь