Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

04 June, 2025, 09:52

Маданият

Маданият ва санъат фидойилари муносиб рағбатлантирилди

  • 23.Декабря.2023
  • 561

2023 йил давомида вилоятимизда маданият, санъат ва маънавиятни янада ривожлантириш, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш, санъатга бўлган қизиқишларини оширишдаги муносиб ҳиссаси ҳамда фаоллиги учун соҳанинг бир қатор вакиллари муносиб эътироф этилди ва рағбатлантирилди.

Жумладан, куни кеча 17 нафар ижодкор ҳамюртларимиз вилоят ҳокимлиги томонидан “Ташаккурнома” ҳамда 10 миллион сўмдан пул мукофотлари билан тақдирланди. 

Шунингдек, 6-сон маданият марказига моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 30 миллион, Наманган шаҳар “Ёр-ёр” фольклор этнографик халқ жамоаси бадиий раҳбари Фотима Акбаровага уй-жой олиш учун бошланғич тўлов сифатида 50 миллион сўм маблағ ажратилди. 

Мукофотларни вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов тантанали равишда топширди. 

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь