Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

01 May, 2024, 04:24

Маданият

«Маънавият фестивали», «Маърифат карвони»

  • 23.Октября.2022
  • 1116

Вилоятимизда Президент Администрацияси топшириғидан келиб чиққан ҳолда Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Кинематография агентлиги ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» ғоясини ўзида мужассам қилган маданий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди. 

Бир ҳафта давом этадиган фестивал доирасида вилоятнинг барча шаҳар-туманларида  150 нафардан зиёд илм-фан, адабиёт, санъат ва маданият соҳаларининг етук намояндалари иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

Тантанали равишда кутиб олинган фестиваль меҳмонлари даставвал, Наманган Давлат университетида бўлишди. Таниқли адиб ва шоирлар билан талабалар ўртасидаги адабий суҳбат ёшларни ҳаяжонга солди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган 7 минг дона адабиётлар жамланган китоблар карвонидан ўрин олган бадиий асарлар жамланмаси фаол талабалар ва илмгоҳ кутубхонасига тақдим қилинди. Қолаверса, катта миқдордаги китоб  жойларда ўтказиладиган учрашувларда уюшма аъзолари томонидан китобсевар ёшларга ҳамда зиё масканларига бепул тақдим қилинади.

Наманган туманида. 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган маданий-маърифий учрашув туман аҳли учун унутилмас таассуротларга бой тарзда кечди. Самимий мулоқотда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Азиз Саид, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси Мавлуда Ғаффарова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр актрисаси Мадина Тўхтаева, Ўзбекистон Давлат филармонияси хонандаси Муроджон Машрабовлар меҳнаткаш ва танти халқимизга шодлик онларини улашдилар.

Учрашувда давлатимиз раҳбари олиб бораётган «Инсон қадри учун» эзгу тамойилини амалга ошириш йўлидаги изчил сиёсати, айниқса, ёшларга куч-қувват ва келажакка бўлган ишончни мустаҳкамлаётгани алоҳида таъкидланди.

Мингбулоқ туманида. Жомашўйдаги болалар мусиқа ва санъат мактаби залига тўпланган ҳамюртларимиз пойтахтдан келган меҳмонларни эҳтиром ила қарши олди. Қўриқ маҳалласи аҳли билан юзма-юз учрашувда эл суйган санъаткорлар, шоир ва маънавий тарғибот тизими вакиллари бугунги мураккаб глобаллашув шароитида инсон онгу шуурида миллий ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлашда санъат ҳамда адабиётнинг ўрни ҳақида сўз юритдилар. Тадбирда халқимиз маънавиятини янада бойитишга хизмат қилувчи бадиий асарларни кўпайтириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Тўрақўрғон туманида. Яккатом маҳалласидаги Хўжакалон Абдулмоний зиёратгоҳидаги тадбир ҳам қизғин руҳда ўтди. «Ахси осори-атиқалари» музейидаги экспонатлар меҳмонлар ҳайрату эътиборини тортди. Музейдаги ноёб топилма - яқинда маҳаллий аҳоли томонидан топширилган ва бундан 1200 йил аввал битилган Калом илмига оид ноёб китоб ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Умуман олганда, вилоятимиздаги 788 та маҳалла аҳлини қамраб оладиган «Маънавият фестивали» ўзининг ранг-баранг тадбирлари, унутилмас учрашувлари билан ҳамюртларимизга янада кўтаринки кайфият ва бир-биридан бетакрор лаҳзаларни туҳфа қилиши шубаҳасиз.

* * *

Чуст туманида. Маданият марказида ҳам фестивалга пойтахтдан келган меҳмонлар тантанали кутиб олинди. Иштирокчилар дастлаб  турли миллат вакиллари томонидан  ташкил этилган миллий кўргазмалар билан танишдилар. Ўзларини қизиқтирган буюмларнинг ясалиш тарихи билан қизиқдилар. Суҳбатлар жараёнида бу ёрқин лаҳзаларни тарихга муҳрлаш мақсадида эсдалик учун суратга тушдилар. 

Мулоқот давомида давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати барчага куч-қувват бағишлаётгани ва келажакка бўлган ишончни мустаҳкамлаётгани айтилиб, бундай самимий ва очиқ мулоқотлар янада кўпроқ ташкилланиши таъкидланди.   

Учрашувнинг бадиий қисми бошланиб, элимиз ардоғидаги санъаткорлар, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчиларнинг чиқишлари йиғилганларга хуш кайфият улашди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Ғаниев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Даврон Ражабов, Ўзбекистонда хизмат  кўрсатган маданият ходими, таниқли режисёр ва актёр Ҳилол Насимов, Ўзбекистон Давлат филармонияси хонандалари Абдулла Раҳимжонов ва Мафтуна Тўраевалар, Муқимий номидаги театр актёри Равшан Ибрагимов, актёрлар  Фотиҳ Насимов  ва Азамат Аҳроров эстрада хонандаси Роза Ражабовалар ижросидаги чиқишлар барчага манзур бўлди. 

Носиржон ДЕҲҚОНОВ, Шоҳида ДАМИНОВА, Оқилхон ДАДАБОЕВ,

«Наманган ҳақиқати» мухбирлари. 
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь