Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

28 April, 2024, 10:22

Маданият

Меҳмонларимиз дил изҳорлари

  • 30.Мая.2022
  • 722

Алекс  Кремер, германиялик дизайнер:

– Ўзбекистонга биринчи бор келишим. Намангандаги «Фарғона водийси мода ҳафталиги»да ҳамкорим, халқаро дизайнер, асли марғилонлик бўлган Дилдора Эргашева билан «Germaniya, Doradis brendi» остидаги кўргазмаларимизни намойиш этдик.  Рости гап, менга юртингиз, айниқса, шаҳрингиз жуда ёқди. Ўзбек халқи, унинг маданияти мени ҳамиша ўзига мафтун этиб келган. Овқатларингиз жудаям ширин экан. Палов, тандир сомса, кабоблар, ширмой нонларингиз  таърифига гап йўқ. Ҳафталигимиз сизнинг яна бир байрамингизга эш бўлгани  қувонтирди. Айтишларича, Наманган  гуллар шаҳри, деб аталар экан.  Мен бунинг исботини ўз кўзим билан кўрдим. Насиб қилса, келгуси байрамларингизда ҳам келишни ният қилдим.

Аруке Клузаева, қирғизистонлик ёш дизайнер:

– Бишкекдаги КГУСТА университети қошидаги коллежнинг 3-босқич талабасиман. Мен ҳам ёш дизайнер сифатида модалар кўргазмасида иштирок этиш учун келдим. Наманганда биринчи бор бўлишим.  Одамлари меҳрибон, меҳмондўст, ширинсухан экан. Юртингиз жудаям иссиқ, таомларингиз эса мазали. Иссиқни  ширин музқаймоқларингиз билан енгаяпмиз. Айниқса, Гуллар фестивали ҳақида билмас эканман. Гўзал гуллар, чиройли манзаралар, ландшафт дизайнлар мени ўзига ром айлади. Келгусида мана шу байрамингизга яна ризқим қўшилишини астойдил тиладим.

Тўйгулой Қўчқарова, Нодира Нуралиева, Моҳира Рустамова,  Моҳира Маматқулова, Тожикистон  Республикаси, Ашт районидан:

– Маҳалладошларимиз билан Гуллар фестивалини томоша қилиш учун келдик. Биласизми, боғлардаги композициялар шунақаям гўзалки, уларни экранда кўргандан кўра, жонли, яъни яқиндан кўрган бошқача-да. Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли истироҳат боғидаги кўнгилочар тадбирлар, мусиқий кечалар, тунги Наманган қиёфаси, бу ердаги маданий ҳордиқ ўзгача, ёрқин ранглар билан дилларда  муҳрланиб қолади, десак асло муболаға эмас.

Шаҳло Юсупова, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий маҳалласидан:

– Наманганда бўлиб ўтадиган 61-Халқаро Гуллар фестивали ҳақидаги эълонни кўрдим-у, онамларга қўнғироқ қилдим. Онам Абдураҳматова Ўғилой Чуст шаҳрида истиқомат қиладилар. Онам, мен ва акам тадбиркор, шу билан бирга гул шайдоларимиз. Бу ерга келибоқ ишни аввал гул харид қилишдан бошладик. Кейин хотиржам айланавераман, сабаби, мен яхши кўрган гул тугаб қолмасин, дедим-да. «Аёл бахти» деб номланган ушбу гул ноёб.

Бу галги байрам аввалгиларга ўхшамаган ҳолда янада кўп ва хўп гулларни, ажойиб композицияларни ўз ичига қамраб олибди. Мен, мана шундай гўзал гул шайдолари юртининг бир фарзанди эканлигимдан фахрланаман.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь