Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

19 April, 2024, 03:46

Маданият

Мусиқа санъати тарихи

  • 25.Мая.2022
  • 916

Мусиқа  инсоннинг турли кайфиятлари масалан,  кўтаринкилик, шодлик, завқланиш, мушоҳадалик, ғамгинлик, хавф-қўрқув ва бошқаларни ўзида мужассамлаштиради.

Мусиқанинг ушбу ифодавий-тасвирий имкониятлари юнон олимлари- Пифагор, Платон, Аристотел ва Шарқ мутафаккирлари- Форобий, Ибн Сино, Жомий, Навоий, Бобур, Ғаззолий, Калободий, Бухорий ва бошқалар  томонидан юқори баҳоланган, шарҳ ва илмий тадқиқ қилинган.

Мусиқа инсон маданиятида ва жамоавий ҳаётда ўзига хос ўринга эгадир. У дам олиш ва кўнгил очиш пайтлари, турли маросим, байрам, базм ва сайиллар, диний ва расмий  тадбирлар, оммавий ва ҳарбий  юришлар, спорт машқлари ва меҳнат жараёнида  муайян вазифалар бажаради.  Шунинг учун мусиқа  асарлари ўз мазмунига мувофиқ ҳолда бир неча услуб, тур ва жанр гуруҳларига ажратилади. Алла, зикр, марсия, сарбозча, вальс, марш, месса каби жанрлар ҳаётдаги маиший ва бошқа шароитлар билан боғлиқ бўлади.  Ашула, дастгоҳ, чолғу куй, мақом йўллари, концерт, миниатюра, романс ва  бошқаларда эстетик таъсир ўтказиш вазифалари асосий ўрин тутади.

Мусиқа тарихини Фаробий инсон нутқининг шаклланиш жараёни ва ҳиссиётлари билан бевосита боғлиқ ҳолда, Ибн Халдун (14-аср) эса ижтимоий тизимларнинг шаклланиш қонуниятларига асосланган ҳолда тушунтирганлар.

Мусиқанинг тарихий, назарий, эстетик, этик каби масалалари 7-9 асрларда Мусо Хоразмий, Фаробий, Ибн Сино, Сафиуддин ал- Урмавий, Маҳмуд Шерозий,  Абдулқодир Мароғий,  Жомий,  Дарвишали, Чангий каби буюк зиёлилар асарларида жуда кенг ёритиб берилган.

Халқ оғзаки мусиқа ижодиётининг энг қадимий намуналаридан бири меҳнат қилиш жараёнида куйланади. Инсон жисмоний фаолиятининг айрим  кўринмалари: ер ҳайдаш, экин экиш,  қўл тегирмони яъни ёрғучоқда дон янчиш, чархда ип йигириш каби жараёнларда намоён бўлган. Жумладан:  болалар халқ қўшиқларининг катталар мусиқасига боғланиш сабабли ҳам миллий урф-одатлар,  миллий айтишмалар, лапарлар, саноқлар, сўз ўйинлари давоми замнида пайдо бўлган.

Бу ўринда мусиқага доир олимларимиз томонидан бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари, чоп этилаётган ўқув услубий қўлланмалар, монографияларнинг ўзига хос таъсири каттадир.

Манзура  ХОЛБОЕВА,

вилоят тарихи ва маданияти Давлат музейи  илмий ходими.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь