Қисқа сатрларда

МАМЛАКАТИМИЗДА ЎЗБЕК ТИЛИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТИЛ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

СУБСИДИЯ КИМЛАРГА АЖРАТИЛАДИ? 

АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

ҚИММАТФУРУШ УНФУРУШЛАР ЁКИ СЕРОБЧИЛИГУ ТАҚЧИЛЛИКДАГИ НАЙРАНГЛАР

21 October, 2020, 09:23

Маданият

НАМАНГАНДА «ГУЛ БАЙРАМИ» ҚАЧОН ЎТКАЗИЛАДИ?!

  • 30.Мая.2020
  • 257

Ўтган йили шу кунларда Наманган шаҳрида юқори савияда ташкиллаштирилган 59-анъанавий Халқаро «Гул байрами» авжига чиққанди. Бир ҳафта давом этиб, якуний тантанали тақдирлаш қисмида мутлоқ ғолибликни қўлга киритган гулчи ва ташкилотга вилоят ҳокимининг совғаси - «Спарк» автомобили топширилганди, фахрли ва рағбатлантирувчи ўринларга қимматбаҳо мукофотлар берилганди.

Очилиш маросимида анвойи гуллар билан безатилган машиналар паради унутилмас даражада уюштирилиб, барчанинг ҳавасини, ҳайратини оширганди.
Ўшанда илк бор дунёнинг ўндан зиёд мамлакатидан журналистлар ташриф буюриб, хорижий ОАВларда фестивалнинг қизғин жараёнларини кенг ёритишганди.

Жорий йил эса коронавирус пандемияси сабаб 26 май - 1 июнь кунлари юбилей сифатида  60-марта ўтказиладиган бу катта тадбир ҳам тўхтатилди. Яхши ният ва дуо қилайлик. Илоҳим, карантин тартиби тезроқ бутунлай якунланиб, август ойида ёки қачондир навбатдаги гуллар намойишини чиройли тарзда нишонлаш, вилоят марказидаги Бобур номли маданият ва истироҳат боғига меҳмонларни чорлаш, одамларнинг завқу шавқига гувоҳ бўлиш насиб қилсин!..

Орифжон ЖЎРАЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь