Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

03 July, 2025, 10:34

Маданият

Наманганлик ўқитувчи БААдаги халқаро кўргазмада иштирок этмоқда

  • 04.Февраля.2022
  • 1066

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида айни кунларда бўлиб ўтаётган маданий-тарихий меросга оид халқаро фестивалда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан келган уста-ҳунармандлар иштирок этмоқда.

Ушбу йирик кўргазмада Ўзбекистоннинг ҳунармандчилик йўналишида ягона вакили — Наманган муҳандислик-технология институти ўқитувчиси Рустамжон Абдураҳмонов ҳам ижодий ишлари билан қатнашмоқда.

Маълум қилинишича, кўргазмада ўзбек ҳунармандчилик маҳсулотларига қизиқиш катта бўлмоқда. Маҳаллий “Эмирейтс” телеканали ижодкорлари наманганлик вакилимиз намойиш этган миллий кулолчилик буюмлари ҳақида алоҳида репортаж тайёрлаган.

Рустамжон Абдураҳмоновнинг хорижий тадбирлардаги иштироки бу билан чекланиб қолмайди. У жорий йилда АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтадиган бутун дунё ҳунармандлари фестивалига ҳам таклиф этилган.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ

Энг кўп ўқилганлар

Календарь