Қисқа сатрларда

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

23 April, 2024, 12:15

Маданият

НАНАЙДА БИР КУНДА 30 ГА ЯҚИН ОИЛАВИЙ МЕҲМОН УЙИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

  • 09.Июня.2020
  • 1047

Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, Нанай қишлоғи, “Сой бўйи” маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)да бир кунда 30га яқин янги оилавий меҳмон уйи очилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва маҳаллий ҳокимлик, шунингдек Солиқ инспекцияси, Давлат хизматлари маркази вакилларидан иборат ишчи гуруҳ оилавий меҳмон уйлари эгаларини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиб, реестрга киритди ҳамда уларга тегишли гувоҳномаларни топширди. Энди “Сой бўйи” қишлоғида яшовчи маҳаллий аҳоли ўз меҳмон уйлари фаолиятини бошлаб, бу ерга дам олиш учун ташриф буюрган сайёҳларни қабул қилишлари мумкин. Бунда уларнинг санитар-гигиеник қоидаларга қатъий риоя қилиши кераклигига оид тушунтириш ишлари олиб борилди

Таъкидлаш жоизки, бугунги коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлган даврда Республика махсус комиссияси қарори билан «яшил» ҳамда «сариқ» ҳудудларда оилавий меҳмон уйларининг очишга рухсат берилди. “Сой бўйи” МФЙда оилавий меҳмон уйларининг очилиши маҳаллий аҳоли, айниқса аёлларимизни иш билан таъминлаш ва шунинг баробарида ички туризмни ривожлантириш йўлида хизмат қилади.

www.yuz.uz

Энг кўп ўқилганлар

Календарь