Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

03 May, 2024, 06:26

Маданият

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

  • 03.Апреля.2024
  • 306

Наманган туманининг «Наврўз» маҳалласи ҳудудидаги йўл бўйи минтақасида «Наманган Наврўз гуллари» МЧЖ томонидан 6,8 млрд. сўм маблағ эвазига хизмат кўрсатиш мажмуаси барпо этилди.

Унинг тақдимоти катта шодиёнага айланиб кетди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда вилоят секторлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла еттилиги ва фаоллари иштирок этдилар.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ўз сўзида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳам ўз ўрни борлигини, Давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланишлар янги бизнес лойиҳаларга кенг йўл очаётганини алоҳида таъкидлади.

Дарҳақиқат, гуллар диёри ҳисобланмиш Наманганга хос тарзда барпо этилган мазкур марказ бетакрор кўриниши, мафтункор гуллари, қолаверса, ён-атрофдаги тажрибали гулчи хонадонлари билан аҳамият касб этади.

Ушбу мажмуада гул дўконлари ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бунёд этилиб, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш билан бир қаторда, ҳудуд аҳолиси бандлигини таъминлашга замин яратилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь