ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 37175
25 April, 2025, 09:07
Беш ташаббуснинг биринчи йўналишини тарғиб этиш, ўқувчиларни санъатга, адабиётга бўлган қизиқишларини янада ошириш, китобга ошно этиш мақсадида мактабимизнинг 2-синф ўқувчилари ўртасида “Мен севган адиб” номли тадбир ташкилланди.
Унда ўқувчиларга болалар адабиётига катта ҳисса қўшган ёзувчи-шоирларимиз Анвар Обиджон, Пўлат Мўмин, Худойберди Тўхтабоевнинг ижоди, шунингдек, ҳаёти ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбирда Анвар Обиджоннинг “Ўн тилла мукофот” ҳамда Худойберди Тўхтабоевнинг “Амур Темур” асарларидан парчалар намойиш этилди.
Тадбир давомида янграган чиройли куй-қўшиқлар ва гўзал рақслар кечага ташриф буюрган меҳмонлар дилларини ҳушнуд этди. Кеча ўзгача завқли ўтди.
Маълуда МИРЗАҲМЕДОВА,
Тўрақўрғон туманидаги 34-мактаб ўқитувчиси.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти