Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

01 May, 2024, 03:44

Маданият

Тиббиёт ходимлари шарафланди

  • 13.Ноября.2022
  • 1562

Наманган шаҳридаги «Шодиёна» тантаналар мажмуасида тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбирида соғлиқни сақлаш муассасаларида аҳоли саломатлигини сақлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлида фидойилик кўрсатаётган соҳа жонкуярлари меҳнати эътироф этилди.

Тантанали тадбир аввалида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Таъкидлаб ўтилганидек, юртимизда, хусусан, Наманганда ҳам тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш, аҳоли орасида турли хил касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш, тиббий хизматларни халқимизга янада яқинлаштириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 18 март куни тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган даврда тиббиётни аҳолига яқинлаштириш мақсадида олиб борилган ишлар айнан бирламчи тиббиёт масканларида кечди. Вилоятдаги мавжуд аҳолига хизмат кўрсатаётган 182 та кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ва қишлоқ оилавий шифокорлик пунктининг иш вақти 8.00дан кеч 20.00 гача узайтирилиб, барчасида кундузги стационарлар очилди. Вилоятнинг Поп, Чуст, Косонсой, Янгиқўрғон каби олис ҳудудларида 154 та маҳаллада тиббиёт пункти фаолияти йўлга қўйилди.

Байрам тадбири якунида ўзининг самарали меҳнати билан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг жорий этиш ва тиббий маданиятни оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган, Президентимиз фармонига биноан давлат мукофотлари билан тақдирланган бир қатор жонкуяр тиббиёт соҳаси ходимлари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари, «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаккурномалари билан тақдирланди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь