Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

03 May, 2024, 05:28

Маданият

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

  • 22.Апреля.2024
  • 193

Сўғд вилоятида ўтган Халқаро туристик форум доирасида ташкилланган маросимда профессор-олимлар, таниқли сиёсатчилар, туризм соҳаси ва медиа вакиллари иштирок этдилар.

Унда давлатимиз раҳбари томонидан Ахсикентнинг кўҳна тарихини тиклашга берилаётган эътибор, унинг бугуни ва келажаги учун амалга оширилаётган лойиҳалар ва албатта Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази профессори Абдулҳамид Анорбоев муаллифлигидаги китоб-альбом ҳақида сўз борди.

Ахсикентнинг қадим тарихи, юксак тамаддун, унинг ўзбек давлатчилигида тутган ўрни ҳақида хорижда хабардорликни ошириш муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Нуриддинов уч тиллик ушбу нодир нашр Самарқандда ўтказилган Бутунжаҳон туризм ташкилоти юбилей сессияси тадбирлари доирасида давлат раҳбарига тақдим этилгани, Президент Шавкат Мирзиёев “Ахсикентга эътибор, тарихни тиклашга эътибор, бундай табаррук масканларни обод этиш – барча ишларимизга ривож келтиради. Ахсикентда катта мажмуа барпо этиш ишларини ҳам тезлатамиз”, – дея таъкидлаганларини айтиб ўтди.

– Президентимизнинг Ахсикентнинг овози дунёга таралиши керак, деган сўзлари ижобати ўлароқ, ҳозирга ушбу китоб тақдимоти Деҳли, Истанбул ва Берлинда ўтказилди. Китоб ўзбек давлатчилиги тарихи ҳақида маълумотлар беради. Ушбу нашр Ахсикентда бошланаётган янги даврнинг остонаси бўлиб қолажак, – дейди Ахсикент археология парки директори Анвар Икромов.

– Сўнгги йилларда ўзбек-тожик муносабатларини янги даражага чиққанини алоҳида эътироф этиш жоиз. Бу ўзаро иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳасидаги алоқаларда бўй кўрсатмоқда. Ушбу китобда ҳам ўзаро ҳамкорлик тарихидан сўзловчи фактларнинг борлиги бизни қувонтиради, – деди Сўғд вилояти Раиси ўринбосари Анвар Яъкуби.

Тадбирда Тожикистон туризм вазири ўринбосари Рустами Ҳотамиён иштирок этди.

Медиа Департамент

Энг кўп ўқилганлар

Календарь