Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

27 April, 2024, 03:30

Сиёсат

Давлат дастурларининг ижроси таъминланмоқда

  • 22.Мая.2023
  • 469

Учқўрғон тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарори ҳамда шу соҳага оид бўлган бошқа қонун ҳужжатлари ижроси назоратга олинган.

Қарорга асосан туман прокурори раҳбарлигида Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш штаби ташкил этилган.

Штаб ишчи гуруҳининг асосий вазифаси этиб ҳар бир объектдаги қурилиш ишларининг бориши, сифати, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, шунингдек, объектларни белгиланган муддатлардан кечиктирмай фойдаланишга топширилишини таъминлашдан иборат.

Айни вақтда туман ҳудудида жами 43 та лойиҳа бўйича объектларда 35,1 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан тумандаги маҳаллаларда 32 та объектда ичимлик суви тармоғи тортиш, электр таъминотини яхшилаш, ички йўлларни шағаллаш ва асфальтлаш, маҳалла фуқаролар йиғини биносини қуриш ва ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда. 

Хусусан, тумандаги “Баҳриобод” маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жами 15,1 км. ичимлик суви тармоғи тортиш ва сув иншооти қуриш ишларини амалга ошириш белгиланиб ишлар якунига етказилмоқда. Амалга оширилаётган ишлар натижасида маҳалладаги 620 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади. 

Оқилжон РАҲМОНОВ,
Учқўрғон тумани прокурори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь