Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

03 May, 2024, 01:59

Сиёсат

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Учқўрғон туманига ҳоким бўлди

  • 14.Февраля.2024
  • 1284

Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Унда ташкилий масала кўрилди.

Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди. 

Вилоят раҳбари кейинги йилларда Учқўрғон туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида, ислоҳотларни амалга оширишда йўл қўйилган хато ва камчиликларни соҳалар бўйича бирма-бир таҳлил қилди.

Танқидий  руҳда ўтган сессияда ҳудудни ривожлантириш,  одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди. 

Шундан сўнг депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Учқўрғон тумани ҳокими Жаҳонгир Риззаевни Учқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этиш ҳамда Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимовични Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқулладилар. 


 

Музокарада сўзга чиққанлар туманнинг янги раҳбари атрофида жипслашиб, ҳудудни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга ҳисса қўшишларини таъкидладилар. 

Эътиборлиси,  бугун Учқўрғон туманига янги тайинланган ҳоким энг қуйи бўғин – муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган МФЙдаги ҳоким ёрдамчилари орасидан танлаб олинди. 

Муҳаммад Ҳайдаров ҳозирга қадар Наманган туманидаги "Олахамак" МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди. 

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь