Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 04:17

Сиёсат

НАМАНГАН ТАЖРИБАСИ: МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРДА ТАСДИҚЛАНАДИ

  • 14.Августа.2020
  • 1011

Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг қўшма сессияси бўлиб ўтди. Видеоселектор тарзида ташкил қилинган сессияда вилоят, шаҳар ва туман студияларида депутатлар билан бир қаторда масалага даҳлдор бошқармалар, ташкилотлар ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари иштирок этди.

Вилоят ҳокими, вилоят кенгаши раиси Х.Бозоров олиб борган йиғилишда учта масала: маҳалла фуқаролар йиғинлари иш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинига малакали кадрларни жалб қилиш ва уларнинг фаолиятини тизимли ташкил қилиш чора-тадбирлари; вилоят судлари раисларининг 2020 йилнинг олти ойи якуни бўйича тўғрисидаги ахборотлари; сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Аппаков ахборот берди. 
Бугунги кунда вилоятда 24 минг 300 дан зиёд камбағал оила, 57 минг нафардан кўпроқ ишсизлар ҳисобга олинган. Жорий йилнинг бириняи ярмида мавжуд 775 маҳалладан 210 таси (27,1 фоиз) да жиноят содир этилган бўлиб, 135 таси (17,4 фоиз) да жиноятчилик кўпайган. Ташвишланарлиси, ёшлар ва хотин-қизлар жиноятчилиги, қотиллик ва ўз жонига қасд қилиш каби оғир жиноятлар содир этиш ҳолатлари ортиб бораяпти. Маҳалла раисларнинг аксарияти кексалардан иборатлиги ва олий маълумотга эга эмаслиги (64 фоиз раис 50 ва ундан юқори ёшда, 55 фоизи олий маълумотга эга эмас)  салбий ҳолатлар бўйича тезкор ва сифатли чора-тадбирлар кўришда ҳалақит бермоқда.


Шу каби ҳолатлардан келиб чиқиб вилоят ҳокими “Наманган тажрибаси” тариқасида бир йил муддатга фаолияти талабга жавоб бермаётган маҳалла раислари ўрнига ёш, фаол, ташаббускор фуқароларни жалб этган ҳолда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятига замонавий механизмлар жорий этиш тўғрисида Президентимизга таклиф киритди, таклиф давлатимиз раҳбари томонидан маъқулланди.
Таъкидлаш керакки, бир йил мобайнида синов-тажриба сифатида жорий қилинадиган мазкур амалиётда вилоят, шаҳар ва туманларда маҳалла фуқаролар йиғини раислигига малакали номзод кадрларни саралаб олиш ҳамда уларнинг ишини тизимли ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳлари тузилади. Мазкур гуруҳ томонидан фаолияти қониқарсиз деб топилган амалдаги маҳалла фуқаролар раислари ўрнига бугунги кунда жамиятнинг муайян соҳасида ибрат кўрсатиб ишлаётган фаол фуқаролар орасидан номзод танлаб олинади ва тасдиқлаш учун маҳаллий кенгашлар сессиялари киритилади. 


Сессия кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Д. Комилов, вилоят иқтисодий суди раиси М. Астанов, вилоят Маъмурий суди раиси С. Турсунов, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси А. Сафаев  ҳисоботлари тингланди.
Ҳисоботларга кўра, 2020 йилнинг биринчи ярмида Жиноят ишлари бўйича судларда 1182 нафар шахсга нисбатан 992 та жиноят иши кўрилиб, 927 нафар шахсга нисбатан 749 ҳукм чиқариш, 252 нафар шахсга нисбатан 240 та ҳаракатдан тугатиш амалиёти қўлланган.
Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди тизимида эса 4626 иш кўриб чиқилган, кўриб тамомланган ишларнинг 3598 таси бўйича ҳал қилув қарори, 2505 та ариза бўйича суд буйруқлари чиқарилган. Фуқаролик ишлари сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 734 тага, айниқса оилавий низолар сони 790 тага  камайгани эътиборга молик.
Иқтисодий судлар томонидан ҳам йилнинг ўтган даврида фуқаролик ҳуқуқий, маъмурий ҳуқуқий муносабатлар, ташкилот ва фуқароларнинг банкротлиги, корпоратив муносабатларга оид 3384 та иш кўриб тамомланган. 
Маъмурий судлар томонидан 13 минг 545 нафар шахсга нисбатан 10 минг 645 та иш кўрилиб, шундан 6085 таси бўйича 8313 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланган.


Сессияда кун тартибидаги масалалар тайёрланган қарорлар лойиҳалари депутатлар томонидан тасдиқланди.

Акрамжон САТТОРОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь