Қисқа сатрларда

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

19 April, 2024, 04:50

Сиёсат

НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ 2022 ЙИЛДАГИ БЮДЖЕТИ ТАСДИҚЛАНДИ

  • 31.Декабря.2021
  • 684

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессиясида сенаторлар, депутатлар, молия ва солиқ идоралари раҳбарлари иштирокида вилоят бюджети параметрлари атрофлича кўриб чиқилди.

Наманган вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги ижроси ҳамда 2022 йилга мўлжалланган лойиҳалари тўғрисида вилоят молия бошқармаси бошлиғи Зуҳриддин Баҳриддиновнинг ахбороти тингланди. Назарда тутилган харажатлар ҳақида йўналишлар ва соҳалар кесимида маълумот берилди.

Қайд этилганидек, жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиёти бошқа давлатларда бўлгани каби “Covid-19” пандемияси оқибатида келиб чиққан инқироздан сўнг аста-секинлик билан тикланмоқда. Бу эса макроиқтисодий вазиятнинг барқарорлашуви ва иқтисодиётнинг барча тармоқларида ўсиш суръатларининг қайта тикланиши кузатилмоқда.

Чунончи, 2021 йилда Наманган вилоятининг бюджет даромадлари режаси 2 триллион 593 миллиард 500 миллион сўм белгилангани ҳолда, бу кўрсаткич 2 триллион 790 миллиард 100 миллион сўмни ташкил этиб, 196 миллиард 600 миллион сўмга ошириб бажарилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга асосан Наманган вилояти маҳаллий бюджетининг 2022 йил учун даромадлари 2 триллион 903 миллиард 215 миллион сўм, харажатлари эса 4 триллион 607 миллиард 972 миллион сўм миқдорида прогноз қилинмоқда. Республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 1 триллион 704 миллиард 800 миллион сўм миқдорида белгиланмоқда.

Вилоят бюджетининг умумий харажатларининг 63,3 фоизи ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадларига йўналтирииш режалаштирилган. Аввалги йиллар каби ижтимоий харажатларнинг аксарият қисми соғлиқни сақлаш харажатлари (49, 9 фоиз) ташкил этиши кутилмоқда. Таълим соҳасига эса 583 миллиард 400 миллион сўм йўналтириш кўзда тутилган.

Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қурилиш, хизмат кўрсатиш тармоқлари ҳисобига 2022 йил учун кутилаётган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 34 триллион 100 миллиард сўмни ташкил этиши мўлжалланмоқда.  

 

Шаҳар ва туманлар ҳокимларига ҳудудий маҳаллий бюджет харажатларининг (захира жамғармаси маблағларисиз) 5 фоизига тенг миқдорида маблағлар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ҳамда маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манбаларнинг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига йўналтириш вазифаси белгиланди.

Бундан ташқари, солиқ идоралари ва маҳаллий ҳокимликларга солиқ тушумларини кўпайтириш мақсадида жойларда бозорлар, йўловчи ва юк ташиш транспорти фаолиятини тартибга солиш, “хуфиёна иқтисодиёт”га қарши курашиш самарадорлиги ҳамда таъсирчанлигини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътиьбор қаратиш бўйича аниқ топшириқлар юклатилди.

Сессия ишида, депутатлар ва иштирокчилар томонидан бир қатор саволлар ва таклифлар ўртага ташланди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Наманган вилоятининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги тегишли қарори қабул қилинди. Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорлари ҳам тасдиқланди.

Сессияда Наманган вилояти ҳокими, халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси Шавкат Абдураззоқов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь