Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 07:31

Сиёсат

НАМАНГАНДА ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗУВЧИ КОМИССИЯЛАР ТАРКИБИ ТАСДИҚЛАНДИ

  • 10.Сентября.2021
  • 642

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг ўтказилди.

Таъкидланганидек, шу йилнинг 6-7 сентябрь кунлари Наманган шаҳри ва барча туманларда бўлиб ўтган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари таклифи асосида участка сайлов комиссияси аъзолигига танлаб олинганлар муҳокама этилиб, ушбу жараёнда жаҳон андозаларига хос демократик тамойиллар устуворлиги таъминланди. 

Номзодларни тасдиқлаш сессиялар қарори билан 6-Наманган округ сайлов комиссиясига юборилди.
Округ сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғуновнинг қайд этишича, тавсия этилган аъзоларнинг ваколатлари эътироф этилиб, тасдиқланганди. Номзодлар тўлиқ ўрганиб чиқилди ва улар Сайлов кодекси талабларига мувофиқлаштирилди. 
Демак, вилоят ҳудудида муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирни ўтказувчи жами 831 та сайлов участкаси тузилиб, комиссиялар таркибига 11148 киши жалб этилди. Комиссия аъзоларининг 5920 нафари, ёки 53,1 фоизи аввалги сайловларда қатнашган.

Эътиборлиси участка сайлов комиссияларига тасдиқланган аъзоларнинг энг кўп – 6318 нафари, яъни 56,7 фоизи таълим тизими ходимларидан иборат.
Йиғилишда участка сайлов комиссияларининг сифат таркиби атрофлича муҳокама қилиниб, сайлов кампаниясининг навбатдаги босқичларида сайлов участкаларида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар, муҳим вазифаларга эътибор қаратилди.
Брифингда 6-Наманган округ сайлов комиссияси томонидан журналистларга айни шу жиҳатлар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь