Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 02:44

Сиёсат

НОРИН ТУМАНИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

  • 22.Декабря.2021
  • 589

Халқ депутатлари Наманган вилояти Норин тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу пайтга қадар Норин тумани ҳокими бўлиб фаолият юритган Дилмурод Ғофурович Қодиров Косонсой тумани ҳокими лавозимида иш бошлагани муносабати билан туман ҳокимлигига янги раҳбар номзоди илгари сурилди.

Мазкур туман ҳокимининг биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида иш олиб бораётган Жўрабек Ҳамидович Нурматов Норин тумани ҳокими этиб тайинланди.

Жўрабек Нурматов 1979 йил 30 июль куни Норин туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳисобчи-аудитор.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Норин “Тола” ҳиссадорлик жамиятида материал бўлими ҳисобчиси бўлиб бошлаган. 2004-2018 йиллар давомида у Норин тумани молия бўлими, туман ҳокимлиги, вилоят молия бошкармасида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

2018-2020 йилларда Норин тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари; туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида иш олиб борган.

Жўрабек Нурматов 2020 йилнинг 7 апрель кунидан буён Норин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Сессия ишида Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов сўзга чиқди.

Оқилхон Дадабоев,

Ҳотам Мамадалиев (сурат).

Энг кўп ўқилганлар

Календарь