Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

28 April, 2024, 01:55

Сиёсат

Округ сайлов комиссияси йиғилиши ўтказилди

  • 24.Мая.2023
  • 694

 

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда 6-Наманган округ сайлов комиссияси иш режасини такомиллаштириш, вазифалар тақсимотини қайта кўриб чиқиш ва матбуот маркази фаолиятини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Маълумки, жорий йилнинг 22 май куни Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида округ комиссиялари аъзолари учун ўқув-амалий машғулот ташкил этилди ва унда 6-Наманган округ сайлов комиссияси раиси, ўринбосари ҳамда котиби иштирок этди.

Йиғилишда мазкур ўқув-машғулотидан келиб чиқиб, сайлов ўтказувчи округ комиссиялари аъзоларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишдаги асосий вазифалари, сайлов жараёнларини умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларига риоя этилган ҳолда, Сайлов кодекси талаблари асосида уюшқоқлик билан ташкил этишдаги кўникмаларини ошириш хусусида батафсил сўз юритилди. Бу борада комиссия аъзоларининг вазифалари белгилаб берилди. 

Йиғилишда округ комиссия раиси ўринбосари, котиби ва комиссия аъзолари учун аъзолик гувоҳномалари топширилди. 
Шунингдек, йиғилишда округ сайлов комиссияси матбуот маркази ташкил этилди ҳамда унинг раиси, ўринбосари ва аъзолари тасдиқланди.    

6-Наманган сайлов округи Матбуот маркази.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь