Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

05 May, 2024, 03:58

Сиёсат

Қорақалпоғистонлик талабаларни фарзандларимиз каби кўрамиз

  • 04.Июля.2022
  • 729

Наманган муҳандислик-қурилиш институти жамоаси Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларни изтироб билан қарши олди. Чунки, бу нафақат ушбу республика, балки бутун мамлакат учун кутилмаган нохуш ҳодиса бўлди.

Институтимиз талабалари сафида қорақалпоғистонлик 51 нафар йигит-қизларимиз бор. Улар Нукус, Элликқалъа, Беруний, Қўнғирот, Тўрткўл, Қонликўл каби шаҳар ва туманлардан келган.

Бу ёшлар Наманганда ўзини уйларидагидек ҳис этишлари учун барча шароитлар яратилган. Талабалар турар-жойида истиқомат қилишади, тўгаракларимизда фаол иштирок этишади.

Уларни ўз фарзандларимиз каби кўрамиз, қолаверса, ораларида истеъдодли йигит-қизлар кўп. Масалан, институтимиздаги давра ва йиғинлар ўзига хос овоз ва юмор соҳиби Шоҳруҳ Аллашукуровсиз ўтмайди. Бахит Атабаев эса футбол бўйича олий ўқув юртимиз юлдузларидан бири. Ҳикмат Мадраимов бўлса талабалар театр-студиясининг фаол иштирокчиси.

Қорақалпоғистонлик талабаларни таътил муносабати билан уйларига кузатиб, эсон-омон оилаларига бағрига етиб боришлари таъминланди. Ҳозир ҳам ўзлари ва ота-оналари билан мунтазам боғланиб турибмиз. Бу мулоқотлар чоғида турли фитна ва провокацияларга берилмаслик, доимо ҳушёр бўлиш ва энг асосийси, юртлари тинч-омон бўлиши ҳақидаги тилакларимизни билдирмоқдамиз. Зеро, тинчлик нақадар улуғ неъмат эканлигини бўлиб ўтган воқеалар яна бир карра исботлади.

Одилжон ЖАКБАРОВ,

Наманган муҳандислик-қурилиш институти ёшлар ишлари ва

маънавий-маърифий масалалар бўйича биринчи проректори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь