Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

28 April, 2024, 04:28

Сиёсат

Сенатор талабалар билан учрашди

  • 15.Апреля.2023
  • 1003

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси аъзоси Маҳмуджон Парпиев вилоятимизда ёшлар билан учрашди. 

Наманган Давлат университетида «Референдум – 2023: Келажагинг учун овоз бер» шиори остида «Референдум ва ёшлар» мавзусида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида вилоят прокуратура органларининг масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар иштирок этди.

Мулоқотда Маҳмуджон Парпиев, НамДУ биринчи проректори, сиёсий фанлар доктори Наримон Деҳқонов, вилоят прокурорининг бўлим прокурори Бургутали Дадабоев, Наманган шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Бобуржон Холбоев янгиланаётган Конституцияда инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш биринчи ўринга қўйилганлиги, халқ билан бамаслаҳат, уларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилгани учун ҳам халқчил, бугунги кун талабларига жавоб беришини таъкидлашди.

Мулоқотда, янги таҳрирдаги Конституциянинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталаркан, шу жумладан, таълимдаги ўзгартиш ва қўшимчаларнинг келгусида ёш авлод камолоти ва ҳимояси борасида ҳам батафсил тўхталиб ўтилди.

Тарғибот тадбири давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Учрашув якунида жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида ёшларни фаол иштирок этишга чақирилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь