Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

20 April, 2024, 04:31

Сиёсат

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ «САХОВАТ» УЙИДАГИ НУРОНИЙЛАР БИЛАН ЯНА КЎРИШДИ

  • 27.Сентября.2021
  • 833

Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 19 февраль куни Наманган шаҳридаги «Саховат» уйини бориб кўрган, нуронийлар учун янги бино қурилишига ваъда берган эди.

Шундан сўнг бу ерда улкан  бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 120 ўринли янги «Саховат» уйи биноси, 4 та коттеж қурилди. Маъмурият ва хўжалик бинолари таъмирланиб, электр энергияси, сув, иситиш тармоқлари янгиланди.

Шавкат Мирзиёев вилоятга навбатдаги ташрифи чоғида у ерга яна бориб, кексалар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. 

«Саховат» уйида ҳар бир яшовчи учун алоҳида хона ажратилган бўлиб, хоналар телевизор, музлатгич, мебель билан жиҳозланган. Ошхона, муолажа ва физиотерапия хоналари, сув ҳавзаси, тренажёр зали бир бинода жойлашгани кексаларга қулайлик яратган. Нуронийлар вақтини мазмунли ўтказиши учун дам олиш жойлари, кутубхона ташкил этилган.

Зиёратларга бориш учун «Саховат» уйига Президент совғаси – «Isuzu» автобуси ҳам берилган. 

Давлатимиз раҳбари нуронийлар билан дилдан суҳбатлашди. 

- Ўтган сафар Худо кўнглимга солиб, сизларнинг олдингизга келган эдим. Тошкентга бориб ҳам, ҳурматингизни жойига қўйиш ҳақида кўп ўйладим. Ахир, давлат раҳбари сифатида сизларга шароит яратиб бериш - менинг вазифам. Бугун мана шундай янги шароитларингизни кўриб, оғирингиз енгил бўлганини ҳис қилиб, ўзимни бахтиёр сезаяпман. Сизлар ҳаётдан рози бўлсаларингиз, Аллоҳ биздан рози бўлади, юртимиз тинч, ишимизда барака бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Нуроний ота ва онахонлар яхши шароитлар, инсон қадрига эътибор учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифини якунлаб, Фарғонага жўнаб кетди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь