Қисқа сатрларда

«MEXMASH»да яна юзлаб иш ўринлари яратилади

Тўрақўрғон гилослари дунё бозорига етказилмоқда

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

08 May, 2024, 05:23

Сиёсат

ШУ СИНОВЛИ ДАМЛАРДА ҲАР БИРИМИЗ БИРЛАШМОҒИМИЗ КЕРАК!

  • 15.Апреля.2020
  • 970

Коронавирус тарқаб кетмаслиги учун мамлакатимизда барча чоралар кўрилмоқда. Куни кеча Муҳтарам Президентимиз ўзбек халқига яна бир бор мурожаат билан чиқдилар ва халқимиз саломатлигига таҳдид солаётган тождор вирус балосидан халос бўлишда барчани бирдамликка чорладилар.

Шу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз лозим, чунки касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун, энг аввало, ўзимиз масъул эканлигимизни унутмаслигимиз керак. 

Мавжуд қийинчиликка қарамасдан, юртимизда ҳаёт давом этмоқда. Биз ўз олдимизга юксак марраларни мақсад қилиб қўйган, ривожланишнинг аниқ йўлини белгилаб олган давлатмиз.

Шундай экан, бугунги шароитда халқимиз, айниқса, тадбиркорларимиз олдида ўта муҳим вазифалар турганлигини бир лаҳза бўлсада ёддан чиқармаслик керак.

Бугун юртимизда тадбиркорларга янги имтиёзлар белгиланди. Президентимиз жорий йил 3 апрель куни мана шундай қийин вазиятда иқтисодиётимизни, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш учун мамлакатимиз тараққиётига дахлдор бўлган яна бир муҳим ҳужжатга имзо чекди. Фармонга кўра тадбиркорларга бир қатор енгилликлар ва имтиёзлар яратилди.Бу борада ҳукумат олдига аниқ вазифалар белгилаб берилди. Зеро, бугун йўқотган имкониятларимизни эртага қайтариш қийин бўлади, вақт эса ортга қайтмайди.

Мана шундай қийин вазиятда мамлакат иқтисодиётини, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  қабул қилинган мазкур Фармон мамлакатимизда туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларнижорий йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилиб, уларга ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилгани соҳада хизмат кўрсатаётган  тадбиркорлар учун ҳақиқий мадад бўлди.

Карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга эса даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилиб,ушбу имтиёз якка тартибдаги тадбиркорларга катта кўмак бўлди.

Фармонда тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув солиғини тўлаш муддати 1 октябрга қадар кечиктирилиши ва бу имтиёзлардан солиқ идорасини уйдан туриб хабардор қилиши мумкин бўлган имкониятлар ҳам белгиланди.

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсларнинг табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилади.

Шунингдек, ушбу фармон билан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами янада кенгайтирилмоқда. Ҳозирги кунда тадбиркор олган кредит ставкаси 24 фоизгача бўлганда унинг 8 фоизини жамғарма қоплаб берар эди. Энди кредит ставкаси 28 фоизгача бўлганда ҳам унинг 12 фоизини давлат қоплайди. Бунинг учун тадбиркорларнинг 3 триллион сўмлик кредитлари фоизини қоплашга жамғармадан қўшимча 400 миллиард сўм йўналтирилади. Асосийси, энди жамғарма бир тадбиркорнинг фақатгина битта лойиҳасига кафиллик бериши бўйича чеклов ҳам бекор қилинадиган бўлди ҳамда интизомли ва ишончли тадбиркорларга кредитнинг 50 фоизига эмас 75 фоизига жамғарма кафиллик берадиган бўлди. Кафиллик суммасининг юқори чегараси ҳам 8 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга ошириладиган бўлди.

Юқоридаги барча имкониятлар халқимизни синовли кунларни енгиб ўтишида кўмак беради. фармонда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш нафақат давлат идораси, балки ҳар биримизга ҳам катта масъулият юклайди. Шундай экан, энди ҳар биримиз зиммамиздаги масъулиятни тўла ҳис қилган ҳолда, янада жипслашиб, Президент Фармони ижросини таъминлашда фаол бўлишимиз керак.

Бахтиёр УМАРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий  Мажлис Сенати аъзоси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь