Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

28 April, 2024, 10:33

Сиёсат

Сиёсий жараёнга тадорик қандай?

  • 08.Июня.2023
  • 676

Муддатидан илгари Президент сайловини ўтказувчи 6-Наманган сайлов округида ўтказилган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимларига сиёсий жараёнга тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берилди. 

6-Наманган округ сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов вилоятимиз шаҳар ва туманлари ҳудудида 832 та сайлов участкаси тузилганини таъкидлаб, уларнинг сифат таркиби ҳақида маълумот берди. Бугунги кунда вилоятдаги сайловчиларнинг умумий сони бир ярим миллион нафардан ортиқни ташкил этмоқда.  Вилоятдаги сайлов участкалари комиссия аъзолари умумий сони 7412 нафар, уларнинг 4097 нафари, яъни 55 фоизи хотин-қизларни ташкил этмоқда.  

Анжуманда журналистлар эътибор қаратиши керак бўлган муҳим масала – Президентликка номзодларнинг бир ой давом этадиган сайловолди ташвиқотини ташкил этиш, марказий сайлов комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг республика ва ҳудудий телерадиоканалларида бепул ажратиладиган эфир ҳажми ва вақти ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, мамлакатимиз марказий нашрлари ва йигирма тўрт номдаги маҳаллий газеталарда бепул ажратиладиган нашр майдони тасдиқланганлиги айтиб ўтилди. Янгиликлар дастурларида ва бошқа ахборот материалларида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди тадбирларини ёритишда тенглик принципига риоя этиши лозимлигига эътибор қаратилди.

Бугунга келиб, Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар асосида вилоятимизда фаолият олиб бораётган 34 та маҳаллий оммавий ахборот воситасининг 55 вакили аккредитациядан ўтказилган.

Матбуот анжуманида Президент сайлови кампанияси, Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти юзасидан журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь