Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

03 May, 2024, 04:52

Сиёсат

Танқидий ўтган йиғилишда ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил қилинди

  • 08.Февраля.2024
  • 246

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятини таҳлил қилди. 

Видеоселектор тарзида ўтган муҳокама йиғилишида вилоят секторлари раҳбарлари, дахлдор ташкилотлар мутасаддилари, ҳудудий студияларда шаҳар ва туманлар ҳокимлари  ҳамда барча МФЙлардаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган бу тизимда энг муносиблар ишлаши керак. Маълумки, улар фаолияти республика бўйича КиПиАй кўрсаткичлари билан баҳолаб борилади. Таҳлилларга кўра, ишни самарали ташкил этиш учун барча шароитлар яратиб берилган бўлса-да, баъзи ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти умуман талабга жавоб бермайди.

Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган йиғилишда вилоят ҳокими бу борада аниқ рақам ва мисолларни келтириб, паст кўрсаткичларни қайд этган ҳудудлар ҳокимлари, ҳоким ёрдамчиларидан ҳисобот сўради. 

«Маҳалла тизимига эътибор кучайган. Бугун тамомила бошқача, янгича услубда иш юритиш лозим. Маҳалла еттилиги қанчалик аҳамиятга эга бўлса, унинг асосий бўғини ҳисобланган ҳоким ёрдамчилари ишида ҳам ўзгариш сезилиши даркор. Айниқса, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорлар сафини кенгайтириш, хуллас, олдига қўйилган вазифани сидқидилдан бажариши учун ватанпарварлик, фидойилик талаб этилади», – дея таъкидлади вилоят ҳокими.

Йиғилиш кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан мутасадди идоралар раҳбарлари ва масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди. 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь