Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 02:15

Сиёсат

УЧҚЎРҒОН ТУМАНИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

  • 22.Декабря.2021
  • 666

Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди ва туманни ривожлантириш учун мавжуд имкониятлар ишга солинмаётгани, тадбиркорликни ривожлантириш, кичик саноат зоналари ташкил этиш орқали янги иш ўринлари яратишга етарли эътибор қаратилмагани танқид остига олинди.

Туманнинг собиқ раҳбари Азимжон Абдумуталович Ваҳобов фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Наманган вилояти ҳокимининг қарори ҳамда туман Кенгаши депутатлари тасдиғи билан Жаҳонгир Носиржанович Риззаев Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. 

Жаҳонгир Риззаев 1986 йил 5 декабрь куни Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-энергетик.

У 2018 йил май ойидан, ҳозирги вақтга қадар "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь