Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

05 May, 2024, 07:23

Сиёсат

Ҳуқуқни қўллаш амалиёти

  • 03.Марта.2022
  • 636

Аҳоли мурожаатларини ўрганишда давлат органлари, албатта фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши, ирқи, дини, миллатидан қатъий назар тенг ҳуқуқли эканликларини инобатга олган ҳолда иш кўради. Улар билан суҳбат олиб бориш, муаммо ёхуд мурожаатни ўрганиш чоғида ҳуқуқни қўллаш амалиётига юзланади. Хўш, бу тушунча нималар билан боғлиқ? 
Манбаларда келтирилишича, ҳуқуқни қўллаш амалиёти – бу ваколатли давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонун билан ўрнатилган тартибда ҳуқуқ нормасини амалга оширишининг шаклларидан бири ҳисобланади. У субъектларнинг ҳуқуқни бажаришга қаратилган хатти-ҳаракатлари мажмуидан иборат бўлади. Давлатимиз қонунчилигига мувофиқ, олий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, суд, адлия, прокуратура ва ички ишлар органлари, бошқарув органлари, корхона, муассасаларнинг маъмуриятлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари ва бирлашмаларининг мансабдор шахслари ҳуқуқни қўллаш субъектлари ҳисобланади. Ҳуқуқни қўллаш ҳокимият фаолиятининг муҳим кўринишларидан бири бўлиб, ҳокимият – фармойиш бериш хусусиятига эгадир. Ҳуқуқни қўллаш ваколатли орган томонидан индивидуал – аниқ кўрсатма (қарор, буйруқ, фармойиш) чиқариш орқали ҳуқуқий нормаларни амалга оширишга йўналтирилган фаолиятдир. Ҳуқуқни қўллаш фаолияти ҳуқуқий нормани (қоидани) тўла-тўкис татбиқ этиш учун ваколатли идоранинг аралашуви талаб этилган ҳолларда заруриятга айланади. Ҳуқуқни қўллаш фаолияти давлат ҳокимияти характерига эга. Унда қарор (яъни, ҳуқуқни қўллаш ҳужжати) тегишли органнинг азм-ихтиёри, иродаси маҳсули сифатида майдонга чиқади. Зеро, бу идора ўз қарорини давлат ҳокимияти номидан чиқаради ва ҳаётга жорий этади. Ҳуқуқни қўллаш жараёни ўз ичига қуйидаги босқичларни қамраб олади: 
ҳуқуқ нормаси билан тартибга солиниши лозим бўлган юридик ишнинг фактик томонини ўрганиш ва ўрнатиш;
кўрилаётган юридик ишга мос келадиган ҳуқуқ нормасини танлаб олиш;
кўрилаётган юридик ишга мос келадиган ҳуқуқ нормасининг мазмунини аниқлаш ва уни шарҳлаш;
кўрилаётган масалага оид танлаб олинган ҳуқуқ нормаларининг қўлланиш актини чиқариш; 
ҳуқуқни қўллаш акти чиқарилгандан сўнг унинг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
ҳуқуқни қўллаш актининг амалда бажарилишини текшириш ва унинг устидан назорат ўрнатиш.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳуқуқни амалиётда қўллаш борасида қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигидан кўз юмолмаймиз. Энг аввало, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш борасида қайғуришимиз, мана шу муаммога кенг урғу беришимиз лозим.  
Шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги бир хиллик аҳоли мурожаатларини ўрганишда, таҳлил қилишда, уларнинг ечимини топишда муҳим аҳамият касб этади. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида учрайдиган тафовутлар масаланинг моҳиятини англашга, унга қайси нуқтаи назардан ёндашишга халақит беради. Чунки ҳар ким ўз салоҳияти, билими ва тажрибасидан келиб чиққан ҳолда иш кўради. Ҳуқуқий манбалардаги тафовутлар мурожаатни ўрганишда муаммо туғдириши табиий ҳол. Халқ давлат органларига ишонч билан мурожаат қилар экан, уларнинг ишончини оқлаш, муаммоларни ўз ўрнида ижобий ҳал этиб, бартараф қилиш асосий вазифамиз ҳисобланади.

Музаффар ҚИРҒИЗОВ,
Давлатобод тумани адлия бўлими бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь