Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

02 May, 2024, 01:41

Спорт

Адҳамжон – Осиё чемпионати совриндори!

  • 11.Мая.2023
  • 822

Жанубий Кореянинг Чинджу шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатидан ажойиб хушхабар олдик.

Қитъамиз миқёсидаги нуфузли мусобақада эркаклар ўртасида 67 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё ўйинлари ва I-ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, халқаро тоифадаги спорт устаси, Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси Адҳамжон Эргашев кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Янгиқўрғонлик алп полвоннинг даст кўтариш машқидаги 138 кг. натижаси ушбу дастурда шоҳсупага чиқиши учун камлик қилди. Адҳамжон силтаб кўтариш машқида 174 кг. кўрсаткич билан кумуш медалга эга чиққан бўлса, умумий ҳисобдаги 312 кг. натижаси бронза медалини келтирди.

Истеъдодли ҳамюртимиз жорий йилда белгиланган мусобақаларда юқори натижаларга эришган ҳолда, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишга астойдил аҳд қилган.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь