Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

14 July, 2025, 02:23

Спорт

ҲАМЮРТИМИЗ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА СОВРИНДОР БЎЛДИ

  • 15.Декабря.2021
  • 1006

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ўтказилаётган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Наманган спорти тарбияланувчиси, ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари совриндори Адҳамжон Эргашев муваффақиятли иштирок этди.
Янгиқўрғонлик моҳир атлетимиз 67 кг. вазн тоифасида супачага чиқди. Даст кўтаришда омади чопмаган Адҳамжон Эргашев силтаб кўтаришда ишончни оқлади. Ҳамюртимиз иккинчи уринишда 174 кг. тошни ўзига бўйсундирди, аммо охирги чиқишда 177 кг. штанга унга бирозгина оғирлик қилди. 
Шундай бўлса-да, Адҳамжон силтаб кўтариш машқида шоҳсупага кўтарилиб (икки курашда 308 кг. тош билан), терма жамоамиз ғазнасига бронза медални тақдим этди. Икки курашда эса иқтидорли спортчимиз кучли олтиликдан жой олди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь