Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

01 May, 2024, 07:21

Спорт

Мураббий: «Элликдан зиёд шогирдларимиз чемпион»

  • 13.Октября.2022
  • 400

Наманган муҳандислик-технология институтида жисмоний тарбия ва оммавий спортни кенг оммалаштириш борасида зарур шарт-шароитлар яратилди. Турли ўйингоҳ ва майдончалар қурилди. 

Хусусан, битта ёпиқ ва олтита очиқ спорт майдончаси мавжуд бўлиб, бунда футбол, мини футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, муайтай каби спорт турлари билан шуғулланишга мўлжалланган. Керакли инвентарлар билан жиҳозланган кўркам ва замонавий спорт майдончаси талабаларнинг ҳар жиҳатдан чиниқиб, маҳорат бобида тобланишларига хизмат қилмоқда.

– Олий ўқув юртимиз талабаларининг дарсдан бўш вақтларини унумли ташкил этишга алоҳида эътибор берилади, – дейди институт «Жисмоний тарбия ва спорт» фани доценти Улуғбек Қўчқоров. – Институтимизда спорт мутахассислари тайёрланмайди.

Шундай бўлса-да, шарқона яккакурашнинг муайтай тури бўйича секция фаолияти яхши самара бермоқда. Қисқа вақт оралиғида икки нафар жаҳон чемпиони ва шунча Осиё чемпиони, 50дан ортиқ мамлакат чемпионати ҳамда халқаро мусобақалар ғолиблари етиштиришга эришдик. Бундай ютуқлар натижаси ўлароқ «Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси» ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонига сазовор бўлдим. 

Дарҳақиқат, Наманган муҳандислик-технология институтида жисмоний тарбия ва спортни жадал ривожлантириш бўйича режалар аниқ. Мавжуд кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиб, спортга қизиқувчан талабаларни катта спорт марралари сари йўналтириш, терма жамоалар таркибига муносиб номзодлар тайёрлаш, қолаверса, жорий йилдаги медаллар салмоғини ошириш борасидаги мақсадлар ўз ҳосилини бериши шубҳасиз. 

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь