Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

20 April, 2024, 03:31

Спорт

МУРОДЖОН АҲМАДАЛИЕВ ЧЕМПИОНЛИК КАМАРЛАРИНИ ТОШКЕНТДА ҲИМОЯ ҚИЛАДИ

  • 03.Апреля.2021
  • 957

Бугун (2021 йил 3 апрель) пойтахтимиздаги «Humo Arena»да профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси, «Рио-2016» ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Муроджон Аҳмадалиев япониялик Рёсукэ Иваса билан рингга чиқиб, «WBA» ва «IBF» чемпионлик камарларини ҳимоя қилади.

Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитаси, Бокс федерацияси, «Matchroom Boxing» промоутерлик компанияси ва «DAZN» платформаси томонидан ташкил этилаётган мазкур нуфузли спорт мусобақаси асосий жангдан ташқари бир қатор чарм қўлқоп усталари ҳам рингга кўтарилади.
Жумладан, спорт ихлосмандлари Шаҳрам Ғиёсов – Патрисио Лопес Морено (Мексика), Исроил Мадримов – Эммануэль Каломбо (Конго), Баҳодир Жалолов – Кристапс Зутис (Латвия), Ҳасанбой Дўсматов – Муҳсин Кизота (Танзания), Иқболжон Холдоров – Кулва Бушири (Танзания), Санжар Турсунов – Иван Юхта (Украина), Миразизбек Мирзахалилов – Таша Мжуажи (Танзания) ўртасидаги баҳсларга ҳам гувоҳ бўладилар.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь