Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

26 December, 2024, 04:51

Спорт

«Навбаҳор» – ўн бир карра бронза медали соҳиби!

  • 30.Ноября.2024
  • 263

Футбол бўйича суперлига баҳслари поёнига етди. Сўнгги турда «Навбаҳор» ўз майдонида «Андижон» клуби билан куч синашди.

Давлатобод туманидаги «Марказий» стадионда саккиз мингга яқин мухлис кўз ўнгида кечган шиддатли ва муросасиз руҳдаги баҳсда 3:3 ҳисобида жанговар дуранг қайд этилди.

Бу сафар ҳам азалий рақибларнинг қарама-қаршилиги ўзига хос тарзда ўтиб, унда дарвозаларга олтита гол урилди. Ўйиннинг биринчи бўлими охирги лаҳзаларида меҳмонлар Сардорбек Азимовнинг фаоллиги туфайли ҳисобни очишди. Иккинчи таймни кўтаринкилик билан бошлаган «Лочинлар» беш дақиқа ичида икки гол уриб, «камбек»ни бошлаб беришди. Аввалига, 53-дақиқада Жамшид Искандаров пенальтидан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 58-дақиқада сербиялик легионер Йован Жокич «Навбаҳор» мухлисларини ларзага келтирди.

Бироқ мезбонларнинг бу қувончи узоққа чўзилмади. «Андижон» вакиллари рақибдан қолишмаган ҳолда ўн дақиқа ичида Рус-там Турдимуродов (61-дақиқа) ва Исломбек Маматказин (71-дақиқа) икки голга муаллифлик қилиб, майдонда «штурм»ни юзага келтиришди.

Бутун мавсум давомида севимли жамоасини қўллаб-қувватлаб келган наманганлик миллионлар ўйини ихлосмандлари сўнгги сонияларгача умидни узганлари йўқ. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда (90+7) миллий терма жамоамиз аъзоси Русланбек Жиянов «Навбаҳор»га якунда совринли натижани олиб келган голни киритди.

Шу тариқа, мусобақанинг якуний жадвалида охирги турда Самарқандда «Динамо»га 0:1 ҳисобида ютқазган Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби, сафарда «Локомотив»ни 2:3 ҳисобида енгган Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси «Навбаҳор» каби бир хил — 43 очко тўплашди.

Суперлига регламентга кўра, икки ва ундан зиёд жамоаларнинг очкоси тенг келиб қолса, унда ўзаро ўйинга қаралади. Ўзаро ўйинларда «Навбаҳор» жамоаси 7 очко тўплаган бўлса, «Сўғдиёна» 6 очко жамғарган. «Нефтчи» эса бу рақибларга қарши баҳсларда 3 очкога эга бўлди.

Демак, Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси ўз тарихида ўн биринчи маротаба бронза медалини қўлга киритди. «Сўғдиёна» 4-ўринни эгаллаган бўлса, «Нефтчи» 5-ўринда қолди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги суперлигада муддатидан аввал чемпионликни нишонлаган Қаршининг «Насаф» клуби – олтин, сўнгги турда «Қизилқум» жамоасидан 1:0 ҳисоби-да устун келган Олма-лиқнинг «ОКМК» клуби – кумуш медалларга сазовор бўлишди. Бутун мавсум давомида рақиблар дарвозасини 13 бор ишғол қилган «Пахтакор» ҳужумчиси Драген Черан кетма-кет олтинчи мавсум суперлига тўпурарлигини қўлга киритди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ, 
«Наманган ҳақиқати» мухбири.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь