Қисқа сатрларда

Аҳолини рўйхатга олиш ишларига кимлар жалб этилади?

Кредитга касал қўйлар берилгани аниқланди

Мард посбонлари бор халқнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкам, ғурур-ифтихори баланд бўлади – Президент

ХАЛҚ ВА АРМИЯ БИР ТАНУ БИР ЖОНДИР

ЭЪТИРОФГА МУНОСИБ ХОДИМ

19 January, 2022, 09:06

Спорт

НОДИРБЕК АБДУСАТТОРОВ ШАХМАТНИНГ РАПИД ЙЎНАЛИШИДАГИ ЭНГ ЁШ ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ СИФАТИДА ТАРИХГА КИРДИ

  • 28.Декабря.2021
  • 57

Польшанинг Варшава шаҳридаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик 17 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов рапид (тезкор шахмат) йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритди.

9,5 очко билан тай-брейкка чиққан Нодирбек россиялик Ян Непомняшийни икки ўйин натижасига кўра мағлубиятга учратди: аввалига қора доналарда ўйнаган юртдошимиз дуранг қайд этган бўлса, иккинчи ўйинда оқ доналарни суриб, ўйинда тўлиқ устунликни сақлаган ҳолда рақиби устидан зафар қозонди. Бу ўйин унинг чемпионлиги учун етарли бўлди.

Нодирбек — рапид йўналишида энг ёш жаҳон чемпиони! 
 
У турнир давомида Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Левон Аронян, Радослав Войташек, Борис Гельфанд каби донгдор рақиблари устидан ғалаба қозонди.

Ўз ўрнида Президент Шавкат Мирзиёев Нодирбек Абдусатторовга табрик йўллади.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлатимиз раҳбари Санкт-Петербургдаги саммитдан Тошкентга қайтаётган самолётда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатини катта қизиқиш билан онлайн кузатиб борган.

Шавкат Мирзиёев шахматнинг рапид йўналиши бўйича янги ва энг ёш жаҳон чемпионига айланган Нодирбек Абдусатторовга ўзининг энг самимий табрикларини йўллаган ҳамда унинг ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирган.

Маълумот учун, шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпионлари:

Анатолий Карпов (Собиқ Иттифоқ, 1988)
Гарри Каспаров (Россия, 2001)
Вишванатан Ананд (Ҳиндистон, 2003
Левон Аронян (Арманистон, 2009)
Гата Камский (АҚШ, 2010)
Сергей Карякин (Россия, 2012)
Шаҳрияр Мамедяров (Озарбайжон, 2013)
Магнус Карлсен (Норвегия, 2014)
Магнус Карлсен (Норвегия, 2015)
Василий Иванчук (Украина, 2016)
Вишванатан Ананд (Ҳиндистон, 2017)
Даниил Дубов (Россия, 2018)
Магнус Карлсен (Норвегия, 2019). 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь