Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

03 May, 2024, 09:06

Спорт

Саралаш ғалаба билан бошланди

  • 10.Июня.2022
  • 589

Вилоятимиз илк маротаба миллий терма жамоамиз иштирокидаги нуфузли халқаро мусобақа – футбол бўйича «Осиё кубоги-2023» саралаш босқичига мезбонлик қилмоқда. 
Наманган шаҳридаги «Марказий» стадионда старт берилган «С» гуруҳи ўйинларида Ўзбекистон, Таиланд, Малдив ороллари ва Шри-Ланка мамлакатлари терма жамоалари қитъамиз биринчилиги йўлланмаси учун ўзаро баҳсларга киришди. 
Таъкидлаш керакки, «Осиё кубоги-2023» саралаш босқичи турнирини юқори савияда ташкиллаштиришга зарур чора-тадбирлар кўрилди. Терма жамоаларни кутиб олиш, меҳмонхонага жойлаштиришдан тортиб, ўйингоҳларни тайёрлашгача бўлган жараёнлар ОФК талаб-лари асосида юксак савияда ташкил этилди. Айниқса, мусобақани ёритиб бораётган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари учун махсус медиа минбар ҳозирланди. У замонавий техник воситалар ва WiFi билан таъминланди.

Иорданиялик рефери Муҳаммад Ҳасан Маҳмуд Арафан ҳуштаги чалиниб, Шарқий Осиёнинг икки вакили – Таиланд ва Малдив ороллари футболчилари майдонга чиқишди. Мазкур учрашув давомида ҳар томонлама устунлик жиҳатлари билан ажралиб турган таиландлик футболчилар йирик – 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. 
Қувонарлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Осиё кубоги-2023» саралашини ажойиб ғалаба билан бошлади. Мусобақа старти шаҳримизда чинакам футбол байрами бўлди. Терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун «Марказий» стадионга 18 мингга яқин мухлис тўпланди. 
Ўйинни ҳужумкор руҳда бошлаган терма жамоамиз бош мураббий Сречко Катанец турнир олди матбуот анжуманида айтиб ўтганидек, ўйинга пухта тайёргарлик кўриш самара бериши дастлабки дақиқаларданоқ яққол кўзга ташланди.

Шри Ланка терма жамоаси гуруҳдаги донгдор рақиб кучи ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳимояланиш пайидан бўлди. Терма жамоамиз томонидан  уюштирилган кетма-кет ҳужумлар шарқий осиёликларни жарима майдончаси ичида хато қилишга мажбур қилди. Бунинг натижасида эса Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов ва Фарруҳ Сайфиев стандарт вазият натижасида голлар уришди. 
3:0 ҳисобидаги илк ишончли ғалаба терма жамоамизга келгуси ўйинлари олдидан ўзига хос юқори руҳий устунликни берди. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, футболчиларимиз бугунги кундаги салоҳиятидан келиб чиқиб бор имкониятини ишга сололгани йўқ.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,
«Наманган ҳақиқати» мухбири. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь